Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 258 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Карантин талабларига қатъий риоя этайлик!

×

 2020-07-11 18:36:13    97

PDF юклаш
Чоп этиш


Карантин талабларига қатъий риоя этайлик!

         Сух туман СЭОМ бош шифокори Манучеҳр Аҳрорийнинг бизга берган маълумотига кўра, туман миқёсида автомобиллар ҳаракатини чеклашга доир чоралар кўрилган. Маҳаллаларда шлагбаумлар ўрнатилиб, СЭОМ ходимлари томонидан зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Демурсад, Гулистон, Мулгон, Сух маҳалла фуқаролар йиғинларида 1 500 тага яқин нақлиёт воситалари дезинфекция қилинди.

         СЭОМ ходимлари томонидан туман марказида жойлашган барча ташкилот-корхона ва муассасалар, савдо дўконларида карантин тартиб-қоидалари бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилаётир. Зарарсизлантириш ишларида туман СЭОМ ходимлари фаоллик кўрсатишмоқда.

         Лекин шунча берилаётган эътиборга қарамасдан, ҳалигача кўчаларда карантин қоидаларига зид равишда ҳаракатланаётган пиёдаларни кўришимиз мумкин. Бошимизга синовли кунлар келганда барчамиз эҳтиёт бўлмоғимиз даркор.

         Азиз Сухликлар! Карантин тартиб-қоидаларига қтаъий риоя этинг! Бу билан нафақат ўзингизни, балки барча атрофдагилар саломатлигини ҳам ҳимоя қилган бўласиз. Огоҳ бўлинг!

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати