Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Янги “Рушноий” подстанцияси аҳолига рушнолик бахш этмоқда

×

 2020-07-11 16:07:31    112

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги “Рушноий” подстанцияси аҳолига рушнолик бахш этмоқда

         Эътироф этиш лозимки, бугун Сух туманида Республика ҳукумати ва бевосита Президентимизнинг эътибори туфайли ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиб бериш бўйича кўп ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, тумандаги электр-энергияси билан боғлиқ бўлган муаммо ва камчиликлар босқичма босқич ҳал этилиб, аҳолининг ҳақли равишдаги розилигига сабаб бўлмоқда.

         Олиб борилган кенг қамровли ишлар натижаси ўлароқ, Сух туманида яна битта электр-энергияси етказиб берувчи янги подстанция бугун фойдаланишга топширилди. Маълумот ўрнида: жорий йилда Сух тумани электр-энергия истеъмолчилари таъминотини яхшилаш мақсадида 110/35/10 кВли “Девайрон” подстанциясида 16 000 кВли Т-2 куч трансформатори ишга туширилиб, кучланиш берилди. 110/35/10 кВли “Тул” подстанциясида 10 000 кВли Т-1 куч трансформатори ҳамда электр қурилмалари макаммал таъмирланди. Шунингдек, туман ҳудудидаги “Ғазнов”, “Сух”, “Шарқобод” подстанцияларида ҳам таъмирлаш ва демонтаж ишлари олиб борилиб, аҳолига электр-энергияси таъминотида қулайликлар яратилди.

         Бугун туманнинг 3-сектори ҳудудида яшайдиган аҳоли учун унутилмас, тарихий кун бўлиб қолади. Сектор таркибига кирувчи Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғинида янги “Рушноий” подстанцияси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Янги 35/10 кВли подстанциянинг улаш-созлаш ишлари охирига етказилиб, ҳудуд аҳолисига тақдим этилди.

         Тақдимот маросимида маҳаллада яшовчи нуроний отахонлар, вилоятдан келган соҳа вакиллари ва туман ЭТК ишчи-ходимлари қатнашдилар. Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмўсаев бугунги кунда Президентимиз раҳнамолигида туман миқёсида асрга татигулик ишлар олиб борилаётгани, биргина электр-энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида ажратилган миллиардлаб маблағлар ҳақида гапириб, ҳудуд аҳлинин ушбу шодиёна билан табриклади.

         -“Ҳақиқатан ҳам бугунги кунда туманимизда Юртбошимизнинг ғамхўрликлари туфайли эътироф этишга арзигулик ишлар амалга оширилмоқда. Мисол учун, бизнинг маҳалламизда шу кунга қадар туман миқёсида “свет ўчиришлари” бўлмасада, электр-энергияси таъминотида кўп узилишлар юзага келарди. Сабаб трансформаторларнинг маънан эскирганлиги ва паст кучланишда бўлганлиги. Мана, энди иккинчи сектор ҳудудидаги Сариканда маҳалласининг бир қисми, Қизилқиёқ, Шарқобод, Ҳушёр, Себзор, Қақир маҳаллалари ўзларининг “шахсий” подстанцияларига эга бўлишди. Мен бутун учиничи сектор аҳолиси номидан мўҳтарам Президентимизга самимий миннатдорчлик билдираман”, - деди тадбирда сўз олган отахон Туйчибой Сафархўжаев.

         Тадбирда қатнашган иштирокчилар томонидан карантин талабларига риоя этган ҳолда янги подстанция фойдаланишга топширилди. Туман ЭТК ишчилари томонидан янги подстанциядан фойдаланиш учун старт берилди. Рўшнолик манбасидан подтсанция кўзатув биносига ўрнатилган замонавий чироқнинг порлаши барча иштирокчилар кўнглига рушнолик улашди десак, муболаға эмас.

         Маълумот ўринида: айни кунгача туманда фақат электр-энергияси таъминотини яхшилаш учун давлат ҳисобидан 3 миллиард 528 миллион сўм маблағ сарфланди. Янги подстанциянинг фойдаланишга топширилиши билан қўшимча 16 000 кВА қувват яратилиб, 15 000 нафардан зиёд истеъмолчиларнинг электр-энергияси таъминоти яхшиланди.

         Ҳукуматимиз эътибори доирасида фойдаланишга топшрилиган янги  “Рушноий”  подстанцияси аҳолига ҳақиқий рушнолик бағишлашига ишонамиз. Рушноликдан баҳра олаётган туман аҳли берилаётган кенг миқёсли ҳар бир эътибордан баҳра олиб, нурли манзиллар сари илдам одимламоқдалар. Туман миқёсида ободонлаштириш ишлари қизғин давом этаётир.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

                   “Фарғона ҲЭТК” АЖ Матбуот хизмати