Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Карантин тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилайлик!

×

 2020-07-10 19:36:32    222

PDF юклаш
Чоп этиш


Карантин тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилайлик!

         Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари сўнгги кунларда изчил ўсиб бораётганлиги ҳудудларда санитария-гигиена назоратини янада кучайтиришни тақозо этмоқда. Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан Республика ҳудудида 2020 йил 10 июльдан 1 августгача қадар карантин чекловларини кучайтиришга доир чора-тадбирлар белгиланди. Сух туманида ҳам мазкур қарор ижроси юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Туман ҳокимининг фармойишига кўра, коронавирус инфекциясини Сух тумани ҳудудига келиши ва тарқалишини олдини олиш ва назорат қилиш буйича туман ҳокимлигида штаб ташкил этилди. Штаб таркиби 18 нафар масъул шахслардан иборат бўлиб, туман ҳокими бошчилигида штаб аъзолари туманда коронавирус пандемиясига қарши кураш тадбирлари юзасидан қаттиқ назорат олиб боришади.

         Аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш, санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш бўйича қаттиқ назорат ўрнатиш, ҳудудларда дезинфекция ишларини тизимли ташкил этиш, оммавий тадбирлар ташкил этишга йўл қўймаслик чораларини кўриш, карантин қоидалари, жумладан, тиббий ниқоб ва қўлқоплар тақилишини қаттиқ назоратга олиш, шунингдек, умумий овқатланиш шаҳобчалари (ресторан, кафе, чойхона)ларда санитария қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бевосита тумандаги ташкилот ва корхоналар ҳамда сектор раҳбарлари зиммасига юклатилган.

         Фармойишга асосан туман ички ишлар бўлими, миллий гвардия бўлимининг қўриқлаш хизмати, санитария-эпидемиологик осойишталиги маркази, давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси, туман Давлат солиқ инспекцияси, туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман ҳокимлиги Ахборот хизмати, Сух ТВ студияси раҳбарларига туманда олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларида бевосита иштирок этиш вазифалари юклатилган.

         Бугундан бошлаб, туман ҳудудида карантин талабларига қатъий риоя этиш бўйича аҳоли ўртасида тағибот-ташвиқот ишлари кучайтирилди. Туман санитария-эпидемилогия назорат инспекцияси раҳбари Ф. Фархиддиновнинг маълумотига кўра, туман чегара назорат-ўтказиш пунктидан бугун 43 та автомашиналар дезинфекция орқали ўтказилди. Айни кунда  туманда 59 нафар фуқаролар уй карантинига олинган бўлиб, 17 нафар фуқаролардан таҳлил олинди.

         Барча туман СЭОМ ходимлари томонидан туман марказида жойлашган мулкчилик шаклидан қатъий назар савдо дўконлари, дорихоналар, қассобхоналар ва давлат идораларига тарқатма материаллар ва расмий огоҳлантиришлар тарқатилди. Фаолият олиб бораётган барча тадбиркорлик субъектларига, савдо билан шуғулланувчи тадбиркорларга савдо жаарёнида ниқоб ва қўлқоп тақиб олишлари, объектнинг кириш қисмига дезинфекцион тўшама солиш ва антисептиклардан фойдаланиш қатъий эканлиги тушунтирилди. Туман ҳудудида фаолият юритаётган кийим-кечак савдо дўконлари туман давлат солиқ инсипекцияси ходимлари ҳамкорлигида вақтинча тўхтатилди.

         Маҳаллаларда ҳам коронавирус пандемиясини олдини олиш бўйича кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Энг асосий диққат-эътибор кўчалар, аҳолининг яшаш манзиллари, кўчаларда ҳаракатланаётган автомобилларни дезинфекция қилиш ишларига қаратилган.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати