Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сухлик 53 нафар битирувчи – олтин ва кумуш медаллар соҳиби!

×

 2020-07-07 20:41:39    139

PDF юклаш
Чоп этиш


Сухлик 53 нафар битирувчи – олтин ва кумуш медаллар соҳиби!

         Мўҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан Сух тумани ривожланишига берилаётган эътибор туман аҳли ҳаётидаги тарихий воқеалардан бири десак, асло муболаға қилмаган бўламиз. Айниқса, туман ёшларига қаратилган эътибор ва уларга кўрсатилаётган оталарча ғамхўрлик ҳам туман фуқаролари ёдида мангу қолажак. Биргина олий таълим муассасаларига кириш учун берилган 500 та квота ҳақиқатан ҳам тарихий воқеадир. “Хурсандчилик қўшалоқ келади” деганларича бор экан. Бугун бутун туман аҳли учун унутилмас, тарихий кун бўлиб қолади.

         Байрамона безатилган туман маданият уйида бугун катта тантана, шодиёна кечаси бўлиб ўтди. Туман таълим муассасаларида билим олган энг пешқадам ва фаол ўқувчиларга олтин ва кумуш медаллари топширилди. Бу бахтга 53 нафар битирувчиларимиз муяссар бўлишди. Бу вилоят миқёсидаги энг яхши кўрсатгич. Бу Сух тумани таълим фидоийларининг ҳақиқий ғалабаси десак, муболаға эмас.

         Сух туман халқ таълими бўлими мудири Амиржон Темировнинг маълумотига кўра, 2019-2020 ўқув йилида туманимиздаги таълим муассасаларини жами бўлиб 955 нафар ўқувчилар 11-синфни битириб, шундан 21 нафар ўқувчилар олтин медал ва 32 нафар ўқувчилар кумуш медаллар соҳиби бўлдилар. Ўқув йили давомида 9-синф ўқувчиларидан 151 нафари аъло даражали шаҳодатномалар билан мактабни битирдилар.

         Энг фаол ва энг пешқадам бўлган битирувчиларимзга олтин ва кумуш медалларни Сух тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар буйича ўринбосари Бобосодиқ Латипов ва Сух туман халқ таълими бўлими мудири Амиржон Темировлар тантанали тарзда топширишди.

         Таълим соҳасидаги энг юксак мукофотларини олар эканлар, Сухлик битирувчилар келажакда ўқиб, ўрганиб, Ватанимизнинг ривожи ва равнақи йўлида астойдил меҳнат қилиш ва фаолият юргизишга ваъда бердилар. Бутун Сух тумани аҳли номидан барча доно ва билимли фарзандларимизни юксак мукофотлар билан самимий қутлаймиз. Мукофот муборак бўлсин, азиз битирувчилар!

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати