Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қалъа маҳалласида ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилади(ми?)

×

 2020-07-07 19:45:13    161

PDF юклаш
Чоп этиш


Қалъа маҳалласида ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилади(ми?)

         Бугун туманимизнинг Қалъа маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмўсаевнинг маҳалла аҳли билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда маҳалла аҳли, кекса нуроний отахонлар ва ёшлар иштирок этишди. Учрашувда туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев ҳам қатнашди.

         -“Бугун туманимизда Президентимизнинг эътибори асосида жуда катта ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Газ, электр, йўл, сув, алоқа, қурилиш ва бошқа соҳалардаги аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш йўлида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда барча туман фуқаролари бевосита иштирок этишлари лозим бўлади. Лекин шу ўринда яна бир муҳим жиҳатни алоҳида таъкидлаш лозим: бутун дунё бугун коронавирус пандемияси гирдобига тушиб қолган. Кундан кунга касалланишлар сонини кўпайиб бориши бизни огоҳликка, ҳушёрликка даъват этади. Республикамизда бу касалликни юқтириш ҳолатлари 10 000 нафардан ошиб кетди. Бизнинг вазифамиз карантин талабларига қаттиқ риоя этиш ва атрофдагиларимизни бу бало-офатдан асрашдан иборат бўлади. Карантин талабларига қаттиқ риоя этмоғимиз зарур. Шунинг учун, барча маҳаллаларда бу йўналишда кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириб олиб боришимиз даркор”,-дея сўз бошлади туман ҳокими С. Сайидмўсаев.

         Учрашув жараёнида туманда бўлаётган ўзгариш ва янгиланишлар, ободонлаштириш ишлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Таъкидландики, Сух туманида алоҳида давлат Дастури асосида ободонлаштириш ишлари олиб борилади. Туманни ободонлаштириш дастури уч йилга мўлжалланган ва барча аниқланган муаммо-камчиликлар шу йиллар давомида босқичма босқич  албатта ҳал этилади.

         Маҳалла фуқаролари ҳам ўз навбатида баъзи муаммо ва камчиликлар ҳақида туман ҳокимига мурожаат этишди. Маҳаллада яшовчи Алижон Мамажоновнинг сўзларига кўра, ўтган йили Қалъа маҳалласида “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида ободонлаштириш ишлари олиб борилган, лекин баъзи сабабларга кўра, қилинадиган баъзи ишлар қолиб кетган. Маҳалладаги “Маърифатгоҳ” кўчаси асфальтлантириш дастурга киритилган, аммо кўчага асфальт қопламаси ётқизилмаган. Бу масалада туман ҳокимлиги томонидан яқиндан кўмак берилиши таъкидланди. Шунингдек, маҳалладаги мактабга яқин бўлган кўчаларда автомобиллар ҳаракатланишини тартибга солиш бўйича ҳам туман ички ишлар бўлими бошлиғига мурожаат қилинди. Бу масала ҳам ижобий ҳал этиладиган бўлди.

         Дарҳақиқат, Қалъа маҳалласида ўтган йили ободонлаштириш ишлари олиб борилган. Бу йили ҳам шу каби ишлар маҳаллада ўзининг мантиқий давомини топади.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати