Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Берилаётган эътиборга нисбатан хайрихоҳ бўлайлик

×

 2020-07-04 18:46:07    187

PDF юклаш
Чоп этиш


Берилаётган эътиборга нисбатан хайрихоҳ бўлайлик

         Бугун Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмўсаев иштирокида маҳалла аҳли билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев ҳам иштирок этди.

         Қайд этиш лозим, Республикадан ташриф буюрган ишчи гуруҳ вакиллари Ленбур маҳалласида ҳам бўлишиб, аҳолини қийнатётган муаммо ва камчиликларни ўрганишди. Аниқланган муаммо ва камчиликларнинг аксарияти жойида ҳал этилишига эришилди. Лекин шуни ҳам таъкидлаш лозимки, маҳаллада аҳоли олдида кўндаланг бўлиб турган муаммо ва камчиликлар ҳали бор. Йўл, электр-энергияси, газ, сув таъминотига боғлиқ муаммолар ҳукумат ваколати доирасида босқичма босқич ҳал этилади. Ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш учун ҳам имкониятлар бор.

         Учрашувда туман ҳокими С. Сайидмўсаев сўз олиб, энг аввало бугун Сух туманига ҳукумат ва бевосита Президентимиз томонидан берилаётган эътибор ҳақида гапирди. Таъкидландики, туманимиздаги барча маҳалла ва қишлоқларда ободонлаштириш ишлари албатта олиб борилади. Лекин бунга вақт зарур. Ҳамма мавжуд муаммо ва камчиликлар босқичма босқич ҳал этилади.  Халқимиз ҳукуматимизнинг ҳар бир эътиборига нисбатан хайрихоҳ бўлишлари лозим. –“Ободонлаштириш ишлари бир ёки икки кунлик эмас. Бу жараён 2022 йилгача давом этади. Шукроналик ва хайрихоҳлик бўлса, муаммоларимиз албатта ўз ечимини топади. Бунинг учун маҳалла аҳли биртану биржон бўлиб, амалга оширилаётган барча ислоҳотларда иштирокчи бўлишлари талаб этилади”, - дея таъкидлади туман ҳокими ўз сўзида.

         Учрашувда бугунги кунда бутун дунёни ўз гирдобига олган коронавирус пандемияси ҳақида ҳам сўз борди. –“Биз бепарво бўлмаслигимиз керак, карантин талабаларига қатъий риоя қилишимиз лозим. Чунки бизга бу офат кириб келмайди деб ҳеч ким кафолат бера олмайди. Ўзимизни, атрофдагиларни, фарзандларимизни бу кўринмас офатдан асрашимиз ва ҳимоя қилишимиз даркор”, - деди туман ҳокими учрашув давомида.

         Учрашувда энг долзарб бўлган муаммо – ишсизлик, аҳолини ишга жалб этиш, ёшлар бандлигини таъминлаш борасида ҳам сўз борди. Туман бандликка кўмаклашиш мутасаддийларининг маълумотига кўра, туманимизда электронмонтёрлик касбига ўқитиш курслари очилган бўлиб, хоҳловчилар бевосита ўқиб-ўрганиб, машғулотлар жараёнида меҳнат фаолияти билан ҳам банд бўлишлари мумкин. Собиқ Сух туман қишлоқ-хўжалик касб-ҳунар коллежи негизида ташкил этилган касб-ҳунар мактабида бугунги кунда 70 нафарга яқин фуқаролар монтёрлик касби сир-асрорини ўрганишмоқда. Тингловчиларга курс якунида сертификатлар берилади. Мактабда сантехник ва сварщик касбини ўргатиш курслари очилиши ҳам режалаштирилган. Бу курсларда Ленбург маҳалла аҳли ҳам бевосита иштирок этишлари таъкидланди.

         Туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қ. Раҳимбердиев ҳам сўзга чиқиб, жамоат тартибини сақлаш, қўшни Республика аҳолиси билан муроса ва ҳамжиҳатликда яшаш давр ва замон талаб эканлигини таъкидлади. Аниқланган муаммо ва камчиликларда ички ишлар соҳаси ходимлари ҳам яқиндан ёрдам беришга тайёр эканликларини таъкидлаб ўтди.

         Тадбиркорликни ривожлантириш, ердан самарали фойдаланган ҳолда иссиқхоналар барпо этиш борасида туман ҳокимига саволлар тушди ва ушбу муаммо тез кунда банк ходимлари томонидан ҳал этилишини туман ҳокими қайд этиб ўтди. Бугун барча камчилик ва муаммоларни ечиш бўйича имконият яратиб берилган. Имкониятдан самарали фойдаланиш учун ҳар биримиз масъулиятни ҳис қилган ҳолда ҳаракат қилишимиз зарур. Бирдамлик ва ҳамжиҳатлик муаммо ва камчиликлар ечимининг асосий омилидир.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати