Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Эски симёғочлар ўрнига замонавий темир-бетон таянчлар ўрнатилмоқда

×

 2020-07-03 18:10:10    147

PDF юклаш
Чоп этиш


Эски симёғочлар ўрнига замонавий темир-бетон таянчлар ўрнатилмоқда

         Туманимиз ҳудудида электр энергияси билан боғлиқ муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, соҳани модернизация қилиш ва аҳолига сифатли хизмат кўратишни йўлга қўйиш мақсадида эътироф этишга лойиқ ишлар қилинаётир.

         Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида Фарғона вилоятидан келган еткачи мутахассислар иштирокида маънан эскирган симёғочлар ўрнига темир-бетон таянчлар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Маҳалла аҳли барча малакали мутахассислар ишидан мамнун.

         -“Маҳалламизнинг “Санги Сиёҳ” ва “Зармиён” кўчаларига бугун темир-бетон таянчлари ўрнатилмоқда. Биз бу эътибордан миннатдор ва мамнунмиз. Айниқса, Прездентимиз эътибори асосида вилоятдан ушбу соҳа етакчи мутахассиси Сайидали Аҳмадов бошчилигида келган ишчи-ходим ва монтёрларга халқимизнинг самимий миннатдорчилигини билдираман. Ушбу эзгу иш ва ташаббус туфайли халқимизнинг 30 йиллик орзуси ушалмоқда”,- дейди маҳалла раиси Субҳонали Нишонов.

         Маълумот ўрнида: бугун Сух туманида вилоятимизнинг бошқа шаҳар ва туманларидан келган 82 нафар соҳа мутахассислари 8 бригадага бўлиниб, фаолият олиб боришмоқда. Ёшларни иш жойи билан таъминлаш мақсадида шу кунгача туман электр тармоқлари корхонасига 51 нафар Сухлик ёшлар шартнома асосида ишга қабул қилинди.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати