Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 264 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сух туманида IPTV тизими бўйича хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди

×

 2020-07-03 18:05:17    115

PDF юклаш
Чоп этиш


Сух туманида IPTV тизими бўйича хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди

         Бугун ҳаётни алоқа воситаларисиз, айниқса, мобиль телефонсиз умумуан тасаввур этиб бўлмайди. Республика ҳукумати ва бевосита Президентимизнинг эътибори туфайли Сух туманида алоқа сифатини яхшилаш борасида Ахборот технологиялари ва комуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

         Тадбир бошидан туманнинг Ғазнов-Тул, Қалъача-Тул, Умбара-Тул, Девайрон –Тул ва Ровон-Малбут йўналишларида маънан эскирган ёғочли таянчлар ўрнига 200 га яқин темир бетонлар ўратилиб, 80 километрга яқин оптик толали алоқа линиялари тортилди. Шу кунгача туманнинг Ленбург, Ровон, Чашма маҳаллаларида 5 та мобиь алоқа база станциялари ишга туширилди. Хусусан, туман маркази ва Чашма маҳалла фуқаролар йиғинида  иккита антенна қурилмаси ўрнатилиб, ишга туширилди. Эндиликда туман ҳудудида аҳоли “UMS”-2, “UzMobile” ва “UCell” алоқа компаниялари хизматидан фойдаланишмоқда.      

         “Ўзбектелеком” АК “UzMobile” филиалининг Малбут, Ҳушёр, Истиқлол маҳаллалари, Сух радио телевизион станцияси ва туман марказида ўрнатилган база станцияларигача ташкил этилган транспорт тармоғининг ўтказувчанлик қобилияти, яъни алоқа сифати 2 баробарга оширилди.

.

         “Ўзбектелеком” АК “UzMobile” филиалининг тумандаги 10 та база станциялари юқори тезликдаги (“4G” стандартида) интернет технологиялари асосида модернизация  қилинди. Натижада Зангат, Чумоқча, Мулгон, Демурсад, Ленбург, Ғазнов, Қалъа, Қалъача, Сариканда, Қизилқиёқ, Сарибозорча, Чашма, Тул, Малбут, Ҳушёр, Гулистон, Истиқлол, Девайрон, Умбара, Ровон ҳудудида мобиль алоқа сифати яхшиланди ва интернет тезлиги ошди. Яна бир янгилик: туман марказий шифохонаси интернетга уланиб, Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ўртасида беморларга масофадан туриб, видеокўзатув орқали онлайн равишда консультация бериш ва ташхис қўйиш тизими жорий этилди.

         Сух тумани телекоммуникациялар боғланмаси мутахассиси Умеджон Мансуровнинг маълумотига кўра, туманнинг Ровон маҳалласида биринчилардан бўлиб, IPTV (кабель телевидение) тизими ишга туширилди. Шунингдек, GPON технологиялари бўйича шартнома асосида алоқа соҳасида 4 та хизмат кўрсатиш тизими ҳам йўлга қўйилди.

         Яна бир муҳим жиҳатни қайд қилиш лозим. Айни пайтда туманда вилоятдан келган 28 нафар мутахассислар фаолият олиб боришмоқда ва Сух тумани ёшларини бандлигини таъминлаш мақсадида ҳам алоқа бўлимига 20 нафар ёшлар шартнома асосида ишга қабул қилинди.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати