Маҳаллада театр биноси қурилмоқда
2020-07-03 17:57:25 206
Маҳаллада театр биноси қурилмоқда
Президентимиз томонидан белгилаб берган бешта муҳим ташаббусни ҳаётда татбиқ этиш, бу йўналишда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ва самарали ўтказиш, шунингдек, ўсиб келаётган баркамол авлод маънавиятини юксалтириш бўйича туманимизда тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хабарингиз бор, Офтобру маҳалласида жойлашган иккинчи сектор биносида “Беш ташаббус маркази” фойдаланишга топширилиб, бугун бу марказ ёшларнинг севимли маконига айланиб қолган. Бевосита икинчи сектор раҳбари, туман прокурори Ф. Абдувалиев ташаббуси билан ташкил этилган марказ бугун фуқаролар хизматида.
Бундай ишлар Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам олиб борилмоқда. Бевосита маҳалла раиси Субҳонали Нишонов бошчилигида маҳаллада янги китобхона қуриб, фойдаланишга топширилган эди. Бугун маҳалла аҳли яна бир эзгу иш устида ҳаракат қилишаётир. Маҳаллада янги театр биноси қурилмоқда. –“Биз саховатпеша ҳомийларимиздан миннатдормиз, чунки театр биноси учун барча зарурий ашёлар ва қурилиш моллари уларнинг кўмагида олинмоқда. Мисол учун, маҳалланинг доимий жонкуяри Юлдузхон Нишонова томонидан театр томини ёпиш учун зарур бўлган шиферлар тўлалигича олиб берилди. Бунинг учун, саховатпеша ҳомий аямизга маҳалла аҳли номидан миннатдорчилик билдираман”, - дейди маҳалла раиси Субҳонали Нишонов.
Дарҳақиқат, бугун саховатпеша инсонларимиз Сух туманини обод гўшага айлантириш ишларида ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшишмоқда. Айни пайтда маҳаллада Республикадан келган ишчи гуруҳ томонидан аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида тизимли ишлар олиб бориляпти.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати