Фаол ва пешқадам ёшларга эсдалик совғалари топширилди
2020-07-01 11:44:01 162
Фаол ва пешқадам ёшларга эсдалик совғалари топширилди
Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, ўсиб келаётган баркамол авлодга бўлган ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Зеро ёшлар Ватан келажаги, эртанги куннинг бунёдкорларидирлар.
30 июнь – Ёшлар кунига бағишлаб, Сух тумани маданият уйида ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмўсаев қатнашиб, барча ёшларни байрам муносабати билан табриклади. Туман ҳокими мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор ҳақида гапирар экан, "Биз Сизлар билан ҳари доим олға интилишимиз, Президентимиз белгилаб берган йўлдан боришимиз зарур. Агар биз бу йўлда бирдану биржон бўлсак, марра ва нурафшон келажак бизники", дея алоҳида таъкидлади.
–“Коронавирус пандемияси туфайли биз байрамни ихчамгина ўтказишга ҳаракат қилдик. Тадбирга фақатгина энг фаол, ўқиш ва меҳнат фаолиятида намуна кўрсатган ёшларни таклиф этдик, чунки уларнинг аксариятига Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди”, - дейди биз билан сўҳбатда Сух туман Ёшлар Иттифоқи раиси Исожон Мастонов.
-“Мен бу йили вилоят миқёсида онлайн тарзда ташкил этилган “Китобхонлик” кўрик-танловларда фаол қатнашдим. Меҳнатим зое кетмади. Совриндорлар қаторидан жой олдим. Шу азиз Ватаними равнақи ва ривожига астойдил меҳнат қилишга ҳаракат қиламан. Китоб билан ошно тутинган одам асло кам бўлмайди”, - деди туман ҳокими қўлидан ўз мукофотини ола туриб Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 4-сон УЎТ мактабининг 9-синф ўқувчиси Самандар Эркинжонов.
Тадбирда Самандарга ўхшаган ўнлаб Сухлик ёшларга байрам совғалари топширилди. Тадбир барчанинг кўнглида унутилмас таассурот қолдирди.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати