Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Агробанк” томонидан 21 нафар хотин-қизларга кредит ҳисобига 84.9 миллион сўмлик тикув машиналари тақдим этилди

×

 2020-06-27 20:22:26    182

PDF юклаш
Чоп этиш


“Агробанк” томонидан 21 нафар хотин-қизларга кредит ҳисобига 84.9 миллион сўмлик тикув машиналари тақдим этилди

         Туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, аҳоли муаммо ва камчиликларини ўрганиш ва уларни тизимли бартараф этиш бўйича  Президентимизнинг бевосита эътибори туфайли эътироф этишга молик катта қадамлар қўйилмоқда. Айниқса аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизларга муносиб меҳнат шароити яратиб бериш учун амалга оширилаётган ишлар берилаётган эътиборнинг самарали натижасидир.

         Буни биргина туман “Агробанк”и томонидан кредит ҳисобига “Ҳар бир оила тадбиркор” дастурига асосан хотин-қизларга берилаётган тикув машиналаридан ҳам кўришимиз мумкин. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, тикув машиналари бериш баробарида хотин-қизларга совға сифатида турли хил маиший техникалар рағбат сифатида тақдим этиляпти.

         Маълумот учун: аҳолига муносиб турмуш тарзини яратиш мақсадида шу кунгача туман Агробанки томонидан 1 миллиард 089 940 минг сўм, Халқ банки томонидан 1 миллиард 146 600 минг сўм имтиёзли кредитлар берилди.

         Кеча хотин-қизларни бандлигини таъминлаш, уларга муносиб меҳнат шароити яратиб бериш, берилаётган имтиёзлардан самарали фойдаланиш мақсадида Сух тумани 1-секторида яшовчи 21 нафар хотин-қизларга жами 84.9 миллион сўм миқдоридаги кредит маблағлари ҳисобидан тикув машиналари берилди. Таъкидлаганимиздек, таъминотчи корхона – “Lady Maria” хусусий корхонаси томонидан ҳар бир кредит олувчиларга бир донадан дазмол совға сифатида тақдим этилди.

         Шундан – Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 8 нафар фуқароларга тикувчилик йўналишида 32.6 миллион сўм, Девайрон ва Қалъача маҳалла фўқаролар йиғинида яшовчи 4 нафар хотин-қизларга 16.2 миллион сўм, Соҳибкор маҳалласининг 6 нафар фуқароларига 24.4 миллион сўм ва 3 нафар Тул маҳалласида яшовчи фуқароларга 11.7 миллион сўм кредит маблағи ажратилди.

         -“Мен Ғазнов маҳалласида яшайман. Тикувчиликка иштиёқим борлиги боис, замонавий тикув машинаси олиш ниятида эдим. Туманимиз “Агробанк”и томонидан имтиёзли кредит орқали берилган тикув машинасидан самарали фойдаланишга ҳаракат қиламан. Кредит фоизларини ҳам шу берилган машинадан топган фойидам ҳисобидан тўлашга ҳаракат қиламан. Шунчалик эътибор учун Президентимизга мингдан-минг раҳмат”, - дейди Маҳина Пулотова.

         Дарҳақиқат, берилаётган имтиёзлардан самарали фойдаланаётган Сухлик хотин-қизларнинг бугун бандлиги таъминланаётир. Бу эса, уларни янада самарали фаолият олиб бориш ва муносиб даромадга эга бўлишларига сафарбар этади.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати