Озод ва обод юртга тўйлар ярашади
2020-06-27 20:12:19 144
Озод ва обод юртга тўйлар ярашади
- «Президентимиз томонидан берилаётган эътибор ва ғамхўрликлардан Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғинидаги барча аҳоли жуда хурсанд. Мен ҳам депутат сифатида амалга оширилаётган барча ишларда кўзатувчи эмас, балки иштирокчи сифатида фаолият олиб бораётганимдан мамнунман. Бугун ҳар бир инсоннинг кўнглида, қалбида шу азиз Ватангу бўлган меҳр ва муҳаббат жўш ўриши лозим. Сухни озод ва обод ҳудудга айлантиришга астойдил ҳаракат қиламиз», - дейди Халқ депутатлари Сух туман Кенгаши депутати Қодирбек Амирбеков.
Сухда навбатдаги янгилик: Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғинидаги яна битта кўча замонавий тарзда таъмирланди. Маҳалладаги Зиё кўчасига асфальт ётқизилди. Шу муносабат билан маҳаллада тантанали тадбир бўлиб ўтди. Яхши ниятлар билан Ҳушёрлик нуроний отахонлар дуога қўл очишди. Ҳа, озод ва обод, озода юртга мана шундай тўйлар, тантаналар ярашади.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати