Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 182 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сўхликлар учун тез ва қулай хизматлар

×

 2020-06-27 10:22:04    98

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўхликлар учун  тез ва  қулай хизматлар

         Айтиш мумкинки, Давлат хизматлари маркази сўнги йилларда фуқароларимизнинг ҳақиқий кўмакчисига айланди. Сўх тумани ДХМ  директори Мухторжон Саидаҳмедовнинг маълумотларига кўра, бугун туман ва шаҳар  марказларида аҳолига 130 турдан ортиқ давлат хизматлари кўрстилмоқда.

         Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг  Сўх туманига алоҳида эътибори натижасида  худудда улкан ўзгаришлар бошланди. Жумладан, Сўх туман ДХМ да аҳолига кўрсатиладиган хизмат турлари яна биттага кўпайди. Бошқача айтганда, сўхликлар учун қулай имконият эшиклари очилди. Туман Давлат хизматлари марказида миллий ҳайдовчилик гувохномасини янги намунадаги ҳайдовчилик гувохномасига алмаштириш қурилмаси ўрнатилди.

         -Вилоят миқёсида бундай ноёб қурилмалар бир неча туман ва шаҳарларида бор холос. Бу эътибор эса, биз учун жуда қулай келди. Эътиборлиси, кўп оворагарчиликлар ва ортиқча сарф-харажатларга чек қўйилди, - дейди ДХМ директори Мухторжон Саидаҳмедов. Дарҳақиқат, ҳайдовчилик гувохномасини алмаштириш учун сўхликлар 70 километрдан ортиқ йўл  босиб Фарғона шаҳрига бориб келишарди. Бу эса, ортиқча оворагарчилик ва сарф-харажат, дегани. 

         Сўх туман Давлат хизматлари маркази биносига миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш ва алмаштириш хизмати қурилмаларининг  ўрнатилиши минглаб фуқароларимизга шароит ва қулайликлар яратиб берилганлиги билан аҳамиятли.

         Шунингдек, Сўх туман давлат хизматлари марказига Республика комиссиясининг 2020 йил 1-сон баёни билан муқобил равишда 2020-2021-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди. Бу ҳам  туман ёшларига берилган навбатдаги имкониятлардан биридир.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати