Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Динимиз, мазҳабимиз бирлиги йўлида бирдам бўлайлик

×

 2020-06-27 09:31:40    172

PDF юклаш
Чоп этиш


Динимиз, мазҳабимиз бирлиги йўлида бирдам бўлайлик

         Давлатимиз раҳбари Президент сифатида ўз фаъолиятини бошланганидан сўнг юртимизда дўстлик тушунчаси янги маъно касб этиб, давлат аҳамияти даражасига кўтарилди. Сарҳадларимиз очилиб, бир бирига яқин кўнгилларнинг кўп йиллик орзулари ушалди. Миллатлар тотувлиги, халқлар дўстлиги янада мустаҳкамланди.

         Халқимизда “Қўшнинг тинч, сен тинч” деган пурмаъно нақл бор. Бевосита Президентимизнинг одилона ва оқилона сиёсати туфайли бугун қўшни давлат – Қирғизистон Республикаси билан ўзаро стратегик ҳамкорликни ривожлантириш, дўстона муносабатларимизни янада мустаҳкамлаш, яқин қўшничилик робиталари барқарорлигини таъминлаш йўлида эътироф этишга лойиқ ишлар амалга оширилмоқда.

         Кеча Қирғизистон Республикасининг Қадамжой туманида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаларининг дин ишлари бўйича қумита раҳбарлари, икки мамлакат мусулмонлари идоралари раисларининг учрашуви бугун вилоятимизнинг бетакрор гўшаси – Сух туманида давом этди.

         Куннинг биринчи ярмида Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаси делегациялари иштирокида туман фаоллари билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси дин ишлари бўйича  қумита раиси Абдуғофур Аҳмедов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур, Қирғизистон Республикаси Дин ишлар бўйича давлат комиссияси директори Зайырбек Эргешев, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Максатбек Токтомушев ва бошқа мутасаддий соҳа вакиллари иштирок этишди.

         Тадбирда икки давлат дин пешволарининг “Динимиз, мазҳабимиз бирлиги йўлида бирдам бўлайлик” мавзусидаги маърўзалари тингланди. –“Аслида бизга миллат деган тушунча бегона. Азал-азалдан бизнинг ота-боболаримиз ўзаро аҳиллик, ҳамжиҳатлик ва дўстликда яшаб келишган. Меҳр-оқибат, дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга интилишган. Тожик, ӯзбек ва қирғиз халқи азалдан дӯст, қон қариндош бӯлган. Динимиз бир. Орамизни бӯзишга ӯринган учинчи кучга шуни эслатиб қӯймоқчиман: Дини бир бӯлган халқни ҳеч ким ҳеч қачон орасини бузолмайди”- деди ўзи сўзларида Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Мақсатбек Токтомушев.

         -“Мўҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг олиб бораётган одилона сиёсатлари туфайли бугун икки давлат ўртасидаги диний-маърифий соҳадаги алоқалар ҳам мустаҳкамланмоқда”, - дедилар сўз аввалида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов. –“Биз чегарадош ҳудудларда фаолият юритувчи имомларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва мулоқотини ривожлантириш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида аҳиллик, ўзаро ҳурмат, яхши қўшничилик тамойилларини тарғиб қилиш, ҳар қандай низо ва зиддиятларнинг халқларимиз муанфаатларига тўғри келмаслигини кенг тушунтириб, диний ва миллий муносабатлар уйғунлиги ҳамда ўзаро ҳамжиҳатликни барқарор бўлишига интилишимиз лозим. Биз буюклар авлодларимиз. Бинобарин, ёшларимизни шукур қилиш, шукрона бажо келтириш, ўзаро меҳр-оқибат, тотувлик, бирдамликка, асрлар оша шаклланган дўстлигимизни мустаҳкамлашга ҳидоят қилишимиз лозим. Қуръонни маҳкам тутсак, мусулмон, мўмин эканлигимизни унутмасак, ҳеч қачон орамизга бегона кучлар киролмайди. Мўмин мўминга фақат яхшиликни раво кӯради”.

         Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Республикаси дин ишлари бўйича  қумита раиси Абдуғофур Аҳмедов, Ўзбекистондаги ислом цивилизацяиси маркази директори ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур, Қирғизистон Республикаси Дин ишлар бўйича давлат комиссияси директори Зайырбек Эргешев, Сух тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмўсаевлар ҳам қардош халқлар ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш, ҳозирги кундаги турли таҳдидларга қарши биргликда курашиш, мўмин-мусулмонлар бирдамилигини  таъминлаш каби масалалар бугун икки мамлакатнинг олдида турган энг муҳим вазифалардан бири эканлигини таъкидлаб, ота-боболаримиздан қолган яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш каби эзгу қадриятни давом эттириб, келажак авлодга мерос қолдириш лозимлигини  қайд этдилар.

         Куннинг иккинчи ярмида делегация аъзолари Ҳазрати Али маҳалласига ташриф буюриб, аҳоли билан учрашиб, маърифий суҳбатлар ўтказдилар. Учрашувда муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Мақсатбек Токтомушевлар икки қардош халқ ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик муносабатлари йилдан-йилга ривож топиб бораётгани, муборак динимизда қўшничилик ришталарига алоҳида эътибор берилгани ҳамда қўшнига яхшилик қилиш ҳақида қўплаб тавсиялар келгани ҳақида Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлар асосида баён қилиб бердилар.

         Ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик рўҳида бўлиб ўтган учрашув Сухликлар қалбидан мангу жой олади десак, муболаға қилмаган бўламиз. Чунки Президентимизнинг алоҳида эътибори туфайли тараққиётнинг янги босқичига қадам қўяётган Сух туманига амалга оширилган бугунги ташриф бу муқаддас макон – қадимий ва навқирон, Ўзбекистоннинг ажралмас бўлаги бўлган ҳудуд, жаннатмакон Сухнинг гуллаб-яшнашига муҳим омил бўлиб хизмат қилишга астойдил ишонамиз.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати