Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

«Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман»

×

 2020-06-25 20:04:53    240

PDF юклаш
Чоп этиш


«Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман»

          Барчамизга маълумки, жорий йилнинг июнь-август ойларида бутун мамлакатимиз бўйлаб «Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман» шиори остида тадбирлар амалга оширилади. Бу тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойлари ўрганилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этишдан иборат. Айни кунда туманимизда хонадонлар ва кўчаларни обод ҳамда кўркам қилиш бўйича ишлар бошланди. Шу жумладан, туманимизнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам ушбу хайрли тадбирни юксак савияда ўтказиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

         -“Биз маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан маслаҳатлашиб, ишни ижтимоий кўмакка мўҳтож, кам таъминланган оилалар, якка ёлғиз, боқувчисини йўқотган фуқароларимизга амалий ёрдам беришдан бошлашни ўзимизга асосий мақсад қилиб қўйдик. Аслида маҳалладаги барча кам таъминланган оилалар рўйихати шакллантирилган бўлиб, тизимли равишда бу оилаларга кўмак бериб келяпмиз. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ҳам маҳалламизда кўп ишлар амалга оширилди”, - дейди Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини раиси Баҳодир Сафоев. Дарҳақиқат, кам таъминланган, ижтимоий кўмакка мўҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифаисдир.

         -“Маҳалла раиси, ташкилотчиларга катта раҳмат, ўзлари келиб, камчиликларимиз ҳақида доимий равишда сўраб туришади. Бугун маҳалла мутасаддилари уйимизни таъмирлашда катта ёрдам беришди. Мен бундан жуда миннтадорман”- дейди маҳаллада яшовчи  Қўйсиной Юлдошева.

         Шу куни маҳалла раиси ташаббуси билан яна бир оила – Анорхон Аҳророванинг хонадонида ҳам қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди. Бундай эътибор ва моддий кўмакдан Анорхон-опа жуда хурсанд. -“Аслида маҳалламиз раиси оиламиз аҳволидан мунтазам хабар олиб туришади. Бир неча маротаба озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келиб беришди. Уларга каттадан-катта раҳмат”, - дея дуога қўл очишди  Анорхон-опа.

         Маҳаллада айниқса, кам таъминланган аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган ишлар ҳам эътироф этишга лойиқ. Маҳалланинг Балиқчи кўчасида яшовчи фуқаро Абдуназар Пирназаровнинг хонадонига субсидия асосида бепул ихчам иссиқхона тақдим этилди. -“Берилаётган бундай эътибордан миннатдормиз. Энди асосий вақтимизни шу иссиқхонани кенгайтириш ва албатта, яхши даромад олишга сарф этамиз. Чунки томорқа даромад манбаи эканлигини теран англаб етдик. Бугун бирон қарич ер бекор турмаслиги лозим. Ҳаракат қилиб, албатта, халқимизга нафимиз тегиши учун астойдил меҳнат қиламиз”, - дейишади хонадон соҳиблари.

         Туманнинг барча маҳаллаларида “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Зотан, хонадон ободлиги маҳалла ободлигидир, маҳалла ободлигидан Ватан ободлиги сарчашма олади. Шунинг учун, бугун ҳар биримз шу эзгу мақсад сари бирдам бўлиб, бир ёқадан бош чиқариб фаолият олиб борсак, нур устига аъло нур бўлар эди.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати