Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 156 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СУХ ТУМАНИДА ЙЎЛЛАР ҚУРИЛИШИ ВА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТЯПТИ

×

 2020-06-25 19:04:45    121

PDF юклаш
Чоп этиш


СУХ ТУМАНИДА ЙЎЛЛАР ҚУРИЛИШИ ВА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТЯПТИ

         Азалдан йўл ва кўприк қуриш савоб ишлардан саналган. Зотан, савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши кераклигини туманда фаоли олиб бораётган йўлсозлар теран англашади десак, муболаға эмас. Чунки энг катта миннатдорчилик изҳорлари аҳоли томонидан шу соҳа вакилларига билдирилмоқда. Туманда йўл қурилиши ва таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

         -“Мен бир неча йил маҳалламизда раис сифатида фаолият олиб бордим. Лекин энг асосий муаммо Янгиариқликлар учун электр энергияси таъминотидан кейин йўл муаммоси бўлиб келган. Бугун маҳалламизнинг Янгиариқ кўчасида ҳақиқий байрам. Ёш болалардан тортиб юз билан юзлашган отахон-онахонлар қалбида ўзгача ҳаяжон, барча хурсанд – чунки 300 метрдан ортиқроқ масофадаги йўлларимиз таъмирланди. Бизнинг кўчамизга ҳам асфальт ётқизилди. Барча маҳалла аҳли янги таъмирланган йўлни фойдаланишга топшириш тадбирида қатнашди. Туманимиз ҳокими ва Республика ва вилоятдан келган йўлсозлар билан биргаликда хурсандчилигимизни баҳам кўрдик. Бундпй эътибор учун барча маҳалла аҳли номидан мен туман Кенгаши депутати сифатида миннатдорчилик билдираман”, - дейди Янгиариқ маҳалласида яшовчи Амиржон Сафаров.

         Ҳа, гузардаги барча ёшу қарининг хурсандчилигига асос етарли – чунки бугун маҳалла аҳлининг энг эзгу орзуси ушалмоқда. Янгиариқ кўчасига янги асфальт ётқизилиб, шу муносабат билан катта тадбир ташкил этилди маҳаллада. Тадбирда сўз олган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмўсаев барча маҳалла аҳли, умуман, барча Сухликлар мўҳтарам Президентимизнинг берилаётган эътиборига жавобан ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этиб, туманни энг обод ва кўркам гўшага айлантиришда тинмай меҳнат қилишлари лозимлигини таъкидлаб ўтди.

         Бугун туман ҳудудидаги йўл қурилиши ва таъмираш ишларига 123 нафар мутахассис ва 20 та техника воситалари жалб этилган. Техника ва мутахассиларнинг асосий қисми вилоят марказидан туманга сафарбар этилган. Туманда кўча ва йўлларни таъмирлаш, асфальт, цементобетон қопламаси ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.

         Жумладан, бугун Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинининг Балиқчи-1 ва Балиқчи-2 кўчаларига 4 000 квадрат метрдан ортиқроқ ҳажмдаги масофага цементобетон қопламаси ётқизилди;

         - Риштон – Сух  йўлидаги чуқурлар текисланиб, тадбир бошидан 2 000 метр квадрат масофага асфальт қопламаси ётқизилди;

         - Ҳушёр – Ровон автомобиль йўлида пиёдалар йўлакчаси қуриш учун 1 500 квадрат метрдан ортиқроқ масофага асос тайёрланди ва 1 400 квадрат метрга яқин ҳажмдаги цементобетон қопламали пиёдалар йўлакчаси қурилди;

         - Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинидаги Анорбоғ кўчасидаги 1 500 квадрат метрдан ортиқроқ масофадаги йўлларга шағал қопламаси ётқизилди;

         - Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тадбир бошидан Риштон – Сух автомобиль йўлининг Ленбур – Чашма маҳалла фуқаролар йиғинлари оралиқ қисмида барча йўл бегилари таъмирланди;

         - Ҳушёр – Ровон автомобиль йўлининг Ҳушёр – Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинлари оралиғидаги масофада тадбир бошидан пиёдалар йўлакчаси учун йўлнинг 400 метр квадратга яқин қисмида қурилиш ишлари олиб борилиб, 200 метрдан зиёдроқ қисмига бетон бордюрлар монтаж қилинди.

         Туманда тупроқ қопламали йўлларга шағал тўкиш, шағал қилинган йўлларга  цементобетон қопламаси ётқизиш, шунигдек, асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Қақир, Шарқобод, Ленбур маҳаллаларида 6 000 метр квадратдан ортиқроқ йўллар шағал қопламага ўтказилди. Шунингдек, Қақир,Чашма, Янгиариқ, Офтобру, Навобод маҳалла фуқаролар йиғинларида 5 500 квадрат метрдаги шағал қопламали йўлга цементобетон қопламаси ётқизилди. Тул – Ғазнов автомобиль йўналишидаги  чуқурлар текисланиб, асфальт ётқизилган бўлса, Навобод маҳалла фуқаролар йиғинининг Малбуд қишлоғи, Ҳушёр, маҳалла фуқаролар йиғинидаги кўчаларнинг 1 500 метр квадратдаги масофага ҳам асфальт ётқизилди.

         Соҳа мутахассисларининг бизга берган маълумотига кўра, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ёрдамчи куч сифатида туман йўлсозлик идорасига 44 нафар ёшлар ишга қабул қилинди. Амалга оширилаётган барча ишлар пиёдалар ва автомобилларнинг бемалол ҳаракатланиши, йўллардаги нохуш ҳолатларни олдини олишга қаратилган. Турли ҳажмдаги йўлларни қурилиш ва таъмирлаш ишлари туман узра давом этяпти.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати