Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Халқ депутаталари Сўх тумани Кенгашининг навбатдан ташқари еттинчи сессияси бўлиб ўтди

×

 2020-06-25 18:22:02    206

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутаталари Сўх тумани Кенгашининг навбатдан ташқари еттинчи сессияси бўлиб ўтди

  Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдан ташқари еттинчи сессиясида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги корхона ташкилотлар рахбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар. Сессияга туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Бош вазир қабулхонаси Сўх тумани бўлими мудири М. Жумаев раислик қилди.

         Сессия кун тартибига иккита масала – Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг 2020 йил 16 июндаги “Сўх туманида қишлоқ хўжалигига мулжалланмаган буш турган ер участкаларини жисмоний ва юридик шахсларга  тўғридан-тўғри бериш тўғрисида”ги VII-VIII/39 сонли қарорига асосан Сўх туманида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ер ажратиб бериш масаласини кўриб чиқиб, туман ҳокимининг 2020 йил 24 июндаги №439 сонли қарорини тасдиқлаш, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969 сонли “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш буйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”-ги Фармонининг 7-банди Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш, шунингдек уларнинг ставкаларини камайтириш тўғрисидаги  масалалар қўйилиб, депутатлар томонидан муҳокама этилди.

         Туман Кенгаши депутати  С. Нишонов сессия кун тартибига тумандаги Ҳазрати Али зиёратгоҳида қўрилаётган янги болалар аттракциони буйича қабул қилинган туман ҳокимининг қарорини қайта кўриб чиқиш учун туман комиссиясини тузиб, комиссия аъзолари иштирокида жойида ўрганиш олиб бориш ва ўрганиш натижаси буйича туман ҳокимининг қарорини бекор қилиш юзасидан таклиф киритди. Депутат томонидан киритилган таклиф бир овоздан депутлар томонидан маъқулланди. Сессияда ушбу билдирилган таклиф юзасидан туман Кенгаши депутатлари, тегишли идоралар раҳбарларидан иборат  комиссия тузиб, қурилаётган атракционни ўрганиш буйича келишиб олинди.

         Сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғининг ўринбосари Сафаров Атҳам Муродзоданинг ахбороти тингланди.

         Шундан сўнг, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидбурҳонович Сайидмўсаев сўз олиб, сессия иштирокчиларига кун тартибидаги 1-масала буйича қабул қилинган Сўх тумани ҳокимининг 2020 йил 24 июн куни 439-сонли қарорини ўқиб эшиттирди. Ушбу қарор бир овоздан депутатлар томонидан тасдиқланди.

Кун тартибининг иккинчи масаласи юзасидан туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Турабоев Фариджон Мирзоалиевичнинг ҳисоботи тингланди.

          Кўрилган масалалар юзасидан сессияда депутатлар ва сиёсий партия вакиллари сўзга чиқиб, фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Шу билан Халқ депутатлари Сух тумани Кенгашининг навбатдан ташқари еттинчи сессияси якунланди.

         Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати