Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг РАСМИЙ БАЁНОТИ

×

 2020-06-25 15:26:42    137

PDF юклаш
Чоп этиш


Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг РАСМИЙ БАЁНОТИ

  Жорий йилнинг 22 июнь куни “MY5” телеканалининг “Марказий студия” дастури орқали "Ҳатто Бош вазирнинг топшириғи бажарилмаяптими?" рукни остида Фарғона вилояти Сух туманида яшовчи фуқаро Содиржон Тожибоев туманда ўтказилган сайёр йиғилишларда туманда цемент заводи қуриш учун амалий ёрдам беришни сўрагани, бироқ бу борада бир неча марта мурожаат қилганига қарамай, ишлари тўхтаб қолгани, шунингдек, Тожибоев Содиржоннинг туманда цемент завод қурилиши билан боғлиқ лойиҳаси амалга ошмай келинаётгани, яқинда бош вазир А.Ариповнинг Сўх туманидаги аҳоли билан учрашувда унинг муаммоларини ҳал қилишга кўрсатма берилгани, бироқ, тадбиркор айтилган дастурдан тушиб қолгани ҳақида сўз борган.

  “МY5” телеканали орқали намойиш этилган мазкур муаммо юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз: Сўх тумани, Офтобру МФЙ, Дашт кўчаси 31-уйда яшовчи фуқаро Содиржон Тожибоевнинг цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12-декабрдаги 978-сонли қарори иловасига киритилиб, фуқаронинг аризасига асосан туман ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сонли қарори асосида тендер савдоси орқали тумандаги Навобод МФЙ Малбут массиви худудидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган 12 ер контуридан 9000 м2 ер майдони ажратиб берилган.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов иштирокида 2020 йил 03 июн куни Сўх туман ҳокимлигида ўтказилган сессияда Агробанк Сўх туман филиалига “Сўх мустаҳкам цемент” хусусий корхонасига цемент ишлаб чиқариши учун цемент завод қуриш лойиҳасига амалий ёрдам берилиши бўйича топшириқ берилган ва мазкур лойиҳанинг ижросини 2020-2021 йилларга муддатини ўзайтирилишини таъкидлаган.

Шу сабабли Агробанк Сўх туман филиали томонидан 2020 йил 17 июн 183-сонли хат билан С.Тожибоевга лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Президнтининг 2018 йил 21 декабрдаги ПҚ-4071 сонли “Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, фаолият самарадорлигини ошириш ва кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисидаги” қарори талаблари асосида ташаббускорнинг шахсий маблағи ҳисобидан лойиҳа қийматини 30 фоиздан кам бўлмаган миқдорда молиялаштириш талаби қўйилган. Ушбу талабларга кўра ташаббускор  лойиҳа қийматини 30 фоизини  пул кўринишида ёки мол мулк кўринишида шакллантирилиши билдирилган.

Шунингдек,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 24 сентябрдаги 755-сонли  қарорига асосан  “Unimabile” ҚК томонидан  цемент заводи лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу корхона томонидан барча зарурий хужжатлар тайёрланган. Бугунги кунда коронавирус пандемияси сабали чегарадан ўтиш қийин бўлганлиги учун қурилиш ишлари вақтинчалик тўхтатилган. Йўл очилиши билан қурилиш ишлари бошланади. 

  Юқоридагилардан келиб чиқиб фуқаро С.Тожибоев томонидан қурилиши режалаштирилган цемент заводига туман ҳокимлигининг ҳеч қандай қаршилиги йўқлигини билдирамиз, туман ҳокимлиги ташаббускор томонидан юқорида келтирилган тижорат банкининг қонунда кўрсатилган талаби бажарилса, цемент заводи қурилишини қўллаб қувватлайди.

                    Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати