Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НУРЛИ МАНЗИЛЛАР САРИ

×

 2020-06-25 12:17:57    247

PDF юклаш
Чоп этиш


НУРЛИ МАНЗИЛЛАР САРИ

         Айни кунларда вилоятимизниг энг чекка ва кенжа тумани – Сухда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш тарзини яратиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Амалга оширилаётган барча ишлар инсон манфаати, ҳудудда истиқомат қиладиган аҳоли манфаатини кўзлаб амалга оширилаётганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

         Энг қувонарлиси шундаки, туманда фаолият олиб бораётган ишчи гуруҳ вакиллари томонидан секторларда ташкил этилган “Фуқаро қабулхоналари” ҳамда уймауй юриш орқали аҳоли камчилик ва муаммолари аниқланиб, уларнинг ечимида алоҳида кўмак кўрсатилмоқда. Аҳоли муаммоларини ўрганиш баробарида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастури ҳам тайёрланмоқда. Туманда ташкил этилган тезкор штаб мутасаддиларининг маълумотига кўра, бугун туманда барча соҳаларда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Буни биргина электр-энергияси таъминотида ҳам кўришимиз мумкин.

         Қайд қилиш лозим, туманнинг барча ҳудудларида электр-энергияси таъминотида камчилик ва муаммолар мавжуд. Туманда электр кўп ўчмасада, лекин аксарият маҳалла ва қишлоқларда электр етказиб берувчи қурилма, асбоб-ускуналар бугунги замон талабларига жавоб бермайди . Сал шамол кўтарилса, ёки ёғингарчилик бўлса, аҳоли соталаб “светсиз” қолиб кетади. Эндиликда барча мавжуд муаммо ва камчиликлар бартараф этилмоқда.

         Бугун туманда электр энергияси таъминотига боғлик муаммоларни бартараф этиш бўйича 82 нафар малакали мутахассислардан иборат 13 та бригада ташкил этилган бўлиб, соҳа мутахассислари туманнинг барча ҳудудларида фаолият олиб боришаётир. Бугун, мисол учун, туманнинг Мулгон, Ҳазрати Али, Офтобру, Чумоқча, Зангат, Ғазнов, Шарқобод, Қизилқиёқ, Чашма, Девайрон, Ҳушёр, Сариканда, Янгиариқ, ва Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинларида электр таъминотини яхшилашга қаратилган ишлар олиб борилди.

         Соҳага дахлдор бўлган ишларни амалга ошириш учун 10 та техника ва махсус машиналар жалб этилган. Бугун қайд этилган маҳаллаларда янги кабель, очиқ симлар тортиш, янги трансформаторлар ўрнатиш, эски симёғочларни замонавий темир-бетон таянчлар билан алмаштириш, мавжуд электр тақсимлагич қурилмаларини таъмирлаш, электр энергияи таъминотига тўсиқ бўладиган дархтлар шохларини тозалаш ишлари олиб борилди. Шу кунгача маҳаллаларда 8 000 метрдан ортиқроқ масофага янги СИП кабеллари тортилди. СИП кабеллари тортиш ишлари Ҳушёр, Сарибозорча, Мулгон, Ровон маҳаллаларида олиб борилди.

         Чумоқча, Зангат, Ғазнов, Офтобру маҳаллаларига 2 000 метрга яқин очиқ симлар тортилди. –“Ҳукуматимизга, Президентимизга мингдан-минг раҳмат. Бугун бизнинг маҳаллада ҳақиқий байрам, катта тантана. Чунки бизнинг маҳаллага янги трансформатор ўрнатилди, махсус трактор – ямабур ёрдамида янги темир-бетон таянчлари ўрнатилмоқда. Мутахассисларнинг айтишларича, энди бизнинг маҳалламизда умуман “свет” ўчмайди. Катта раҳмат Юртбошимизга Чумоқча маҳалла аҳли номидан” – дейди маҳаллада яшовчи нуроний отахон Набижон Саидов.

         Туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам соҳага боғлиқ бўлган муаммоларни бартараф этиш мақсадида ишлар олиб борилмоқда. Тадбир бошидан туман ҳудудида трансформаторларни таъмирлаш, шунингдек, янги трансформаторлар ўрнатиш ишлари ҳам жадаллик билан олиб бориляпти. Жумладан, агар бугун Ленбур маҳалласида 2 та трансформатор таъмирланган бўлса, олиб келинган барча 16 та янги трансформаторлар - биттадан Шарқобод, Қизилқиёқ, Ленбур, Себзор, Демурсад, Зангат, Ҳушёр, Ғазнов, Чашма маҳаллаларига, икккитадан Чумоқча ва Гулистон маҳаллаларига етказиб берилди. Офтобру маҳалласига 3 дона янги трансоформатор етказилиб, ўрнатиб берилди.

         -“Электр энергиясисиз бугунги ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди. Бу манба ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланиб улгурган. Бизнинг маҳалламизга ҳам бугун янги трансфоматор ўрнатилди. Бунинг учун, берилаётган эътибор учун мен маҳалла раиси сифатида мўҳтарам Президентимизга Гулистонликлар номиддан чексиз миннатдорчилик баён этаман. Бунақа катта эътибор ва ғамхўрликлар асрларга татигуликдир” – дейди Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Исожон Кабиров.

         Туманда электр энергияси таъминотига ғов бўладиган асосий тўсиқ бу дарахт шохларини электр токи кабеллари ёки очиқ симларига халақит бериши ҳисобланади. Бугунги кунгача соҳа мутахассислари томонидан 90 километрга яқин масофадаги дарахт шохлари тозаланди.

         Электр энергияси таъминотидаги асосий манба бу электр тақсимловчи подстанциялардир. Туманнинг электр таъминотидаги асосий “юраги” Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган. Подстанциядаги асосий электр тақсимловчи қурилма вилоятдан келган мутахассислар томонидан таъмирланди. Соҳа вакилларининг аосий мақсади туман аҳлига электр энергияси таъминотидаги камчиликларни бартараф этиш ва ҳудуддаги барча воситаларни модернизация қилишдан иборат.

         Яна бир муҳим жиҳатни таъкидлаш лозим: бугун Сух туманида электр-энергияси соҳасини модернизация қилиш баробарида ёшларнинг бандлиги ҳам таъминланмоқда. Соҳа мутахассисларига ёрдамчи куч сифатида шу кунгача туман электр тармоқлари корхонасига 51 нафар ёшлар ишга қабул қилинди. Бу ҳам албатта, аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган эътибордан нишонадир.

         Соҳада амалга оширилаётган ишлар туман аҳлини нурли манзиллар сари етакламоқда десак, муболаға эмас. Зотан, обод юртга нурли манзиллар ва нурафшон масканлар ярашади. Туманда соҳадаги камчликларни бартараф этиш бўйича ишлар давом этаётир.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати