Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 59 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Одамларни рози қилиш энг асосий вазифа

×

 2020-06-24 21:09:27    164

PDF юклаш
Чоп этиш


Одамларни рози қилиш энг асосий вазифа

         Ҳудудларда, айниқса, секторларда фаолият олиб бораётган ишчи гуруҳ вакилларининг фаолияти бир эзгу мақсад сари йӯналтирилган – аҳоли муаммо ва камчиликларини аниқлаб, уларнинг ечимида амалий ёрдам кӯрсатиш ва албатта, халқининг розилигига эришиш. Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ишини ташкил этиш низомида белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш учун туманнинг 1-секторида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

         Айтиш мумкинки, аҳолини қийнаётган муаммо ва камчиликар талайгина. Бундай муаммоларни бартараф этиш мутасаддийлардан катта масъулият талаб этади. Бугун ҳам биринчи сектор ҳудудида ишчи гуруҳ вакиллари томонидан аҳоли камчилик ва муаммоларини ўрганиш бўйича самарали ишлар олиб борилди.

         Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинида ишчи гуруҳ вакиллари томонидан маҳаллада қурилган кўп қаватли уйда яшайдиган хонадон эгалари билан учрашув ташкил этилди, хонадон соҳибларини қийнаётган муаммолар ўрганилди. Маълум бўлишича, уйлар таъмирга мўҳтож ва хонадон соҳибларига таъмирлаш ишларида амалий кўмак лозим. Бу уйда 8 та хонадон эгалари истиқомат қилишади. Уйнинг том қисми туман ҳокимлиги томонидан таъмирланадиган бўлди. Уйларни таъмирлаш ишлари хонадон эгалари томонидан амалга оширилади. Шунингдек, сув ва газ таъминотидаги муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли идораларга кўрсатмалар берилди.

         Ишчи гуруҳ вакиллари билан ҳамоҳанг тарзда фаолият олиб бораётган Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган “Мадад гуруҳи”ҳам ижтимоий кўмакка мўҳтож, кам таъминланган, якка ёлғиз ва боқувчисини йўқотган фуқароларнинг уй юмушларида яқиндан ёрдам беришмоқда. Ленбург маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Гулноза Ботирова “Мадад гуруҳи” ёшларидан чексиз миннатдор. “Бугун хонадонимизга 10 нафар ёшлар келиб, менга субсидия асосида давлат томонидан берилган бепул ихчам иссиқхона жойини тайёрлаб, иссиқхонани ҳам ўрнатиб беришди, раҳмат ёшларимизга! Мен улардан беҳад миннатдорман!”, - дейди хонадон соҳибаси. Дарҳақиқат, ёшларимиз байрам арафасида мана шундай эзгу ишларга камарбаста бўлишмоқда.

         “Биз Ленбург маҳалласининг Лочин кўчасида яшаймиз. Ишчи гуруҳ вакилларига кўчамиздаги трансформатор таъмирталаб эканлигидан мурожаат қилувдик, мана бугуннинг ўзида трансформатор таъмирлаб берилди. Мурожаатларимиз ижобий ҳал бўлаётганидан хурсандмиз”, - деб бизга юзланди Ленбур маҳалласида яшовчи Охунжон Бобоев.

         Таъкидлаш лозим, ҳудудларда истиқомат қиладиган ижтимоий кўмакка мўҳтож аҳоли, кам таъминланган оилалар ҳам ишчи гуруҳ вакилларининг домимий эътиборида. Ўрганиш жараёнида ишчи гуруҳ вакиллари томонидан Тул маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Лазинахон Юлдошева ва Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Холматов Жўрабойларга 300 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Коронавирус пандемияси даврида эҳтиёжманд оилаларга кўмак кўрсатишдек эзгу фазилатдан фуқаролар ғоятда  миннатдор ва хурсанд.

         Яна бир муҳим жиҳат: муаммо ва камчиликларни аниқлаш, ҳамда уларнинг ечимида кўмак беришдек вазифа депутатлар зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Вилоят Кенгаши депутати Фаррухжон Эрназаров ҳам ўз ваколати доирасида ишчи гуруҳ билан биргаликда ҳар бир мурожаат устида ишлаб, уларни тизимли равишда ҳал этиб беришдек масъулиятни ўз зиммасига олган. “Бўлаётган ободонлаштириш ишлари, амалга оширилаётган ўлкан ўзгаришларда биз депутатлар четда турмаслигимиз керак. Чунки биз давлат ва одамлар ўртасидаги кўприкмиз. Халқнинг дарди билан яшаб, фаолият олиб боришимиз керак”, - дейди биз билан сўҳбатда Фаррухжон.

         Худди шундай масъулият туман Кенгаши депутатлари зиммасига ҳам юклатилган. -”Қуруқ ваъдаларни бериш вақти ўтди. Энди ҳар бир депутат, тизимли, қонуний равишда, сайловчиларнинг манфаатини ҳимоя қилган ҳолда иш олиб бориши лозим. Депутатга бўлган ишонч бу давлатга бўлган ишонч деб биламан. Бизнинг Чашма маҳалласида мустақилликнинг илк йилларида газ таъминоти бўйича кўп ишлар қилинган. Лекин вақт ўтиб, Чашмага газ бормай қўйган. Бунга ҳам мана ўн йилдан ошди. Президентимиз эътибори туфайли Чашма маҳалласига ҳам бу йили табиий газ етиб келиши режалаштирилган. Лекин газ таъминотини барқарорлаштириш учун бизнинг маҳаллага газ қувурлари керак. Тортилган қувурларнинг аксарияти маънан эскирган ва яроқсиз ҳолга келиб қолган. Умумий миқдорда бизнинг маҳаллага 4 500 метр металл қувурлар керак. Чашма маҳалласидан туман Кенгаши депутати сифатида шу масала бўйича Республикадан келган ишчи гуруҳ вакилларига мурожаат қилдим. Катта раҳмат. Бу мурожаатим ижобий ҳал этиладиган бўлди. Чашмага ҳам шу миқдорда газ қувурлари етказиб бериладиган бўлди. Бунинг учун, Республикадан ташриф буюрган ишчи гуруҳ вакилларига раҳмат”, - дейди туман Кенгаши депутати Камолиддин Азизов.

         Дарҳақиқат, бугун барча ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш учун барча бирдек ҳаракат қилиши, жон кўйдириши лозим. Шу аснода берилаётган барча эътиборга нисбатан миннатдор бўлиш ва азиз Ватан тақдирига дахлдор бўлишдек масъулиятни ҳам ҳар доим ёдда тутишни унутмаслигимиз лозим.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати