МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНИШДИ
2020-06-24 20:51:05 163
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНИШДИ
Бугун Республика ҳукумати ва бевосита мӯҳтарам Президентимиз эътибори доирасида Сух туманида кенг кӯламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳудудларда фаолият олиб бораётган, шунингдек, секторларда ташкил этилган “Фуқаролар қабулхоналари”да аҳолининг ижтимоий муаммоларинин ӯрганиб, уларнинг ечимида амалий кӯмак кӯрастаётган Республикадан ташриф буюрган ишчи гуруҳ вакилларининг ҳам бевосита амалга оширилаётган ободончилик ишларида салмоқли ҳиссалари бор десак, асло муболаға қилмаган бӯламиз. Қилинаётган барча ишлар ва амалга оширилаётган ободончилик жараёни туман ҳокимлигида ташкил этилган тезкор штаб ходимлари томонидан сарҳисоб қилинмоқда.
Айтиш мумкинки, бугунги ӯзгариш ва янгиланишларда барчанинг бирдек ҳиссаси бор, айниқса, бу йӯналишда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлариннинг фаолиятини алоҳида эътироф этиш лозим. Кеча туман маданият бӯлимининг мажлислар залида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларида намуна кӯрсатган бир гуруҳ ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва жамоатчилик вакилларининг тақдирлаш маросими бӯлиб ӯтди.
Тадбирда сӯз олган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмўсаев туманда амалга оширилаётган барча ободонлаштириш ишлари бевосита мӯҳтарам Президентимиз эътибори доирасида амалга оширилаётганлиги, қилинаётган барча эзгу амалларда ҳаммамиз биртану биржон бӯлиб, фаолият олиб боришимиз лозимлигини алоҳида таъкидлаб ӯтди.
Шундан сӯнг, бир гуруҳ ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва жамоатчилик вакилларига Фарғона вилояти Сух туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш тарзи, даражаси ва маданиятини янада юксалтириш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳаллалардаги муаммоларни ўз вақтида бартараф этишда кўрсатган беминнат хизматлари учун Ӯзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг фахри ёрлиқлари топширилди. Албатта, бундай эътибор ва рағбат ҳаммамизни бир эзгу мақсад – Ӯзбекистон Республикасининг ривожи ва равнақи, тинчлиги ва осойишталиги, тараққиёти, порлоқ келажаги сари етаклайверади.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати