“Мадад гуруҳи” эҳтиёжманд оилаларнинг ҳақиқий мададкори
2020-06-23 19:58:07 174
“Мадад гуруҳи” эҳтиёжманд оилаларнинг ҳақиқий мададкори
Роппа-роса бир ҳафтадан сӯнг Республикамизда “Ёшлар куни” кенг нишонланади. Тӯйга тӯёна сифатида Ёшлар Иттифоқи Сух тумани Кенгаши мутасаддийлари ҳам бир қанча эзгу ишларни амалга оширишга бел боғлашган.
Кенгаш фаоли Толибжон Ибрагимовнинг бизга берган маълумотига кӯра, Кенгаш негизида интилувчан ва фаол ёшлар ҳисобидан “Мадад гуруҳи“ ташкил этилган бӯлиб, бундан асосий мақсад кам таъминланган, ижтимоий кӯмакка мӯҳтож, якка ёлғиз фуқароларнинг уй юмушларида кӯмак беришдан иборат.
“Мадад гуруҳи”, жамоатчилик орқали бандлиги таъминланган ёшлар ва туман Кенгаши сардорлари билан 1-сектор ҳудудидаги Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 4 нафар якка ёлғиз ва эҳтиёжманд оилалар Мирёқубов Гулзод, Таллиева Сокинахон, Қодиров Равшан, Ҳудибоев Паҳлавон ҳамда Тул маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 3нафар якка ёлғиз ва эҳтиёжманд оилалар Саидахметова Оқибатхон, Абдуназаров Уринбой ва Қосимова Ҳимоятхон ҳолиларидан хабар олиниб, уларнинг уй юмушларида кўмаклашилди.
Кенгаш томонидан туманда жойлашган касб-ҳунар коллежларига ўқишга кириб маълум сабабларга кўра ўқишини битиролмай диплом ололмаган 5 нафар ёш фуқароларнинг рўйхати шакллантирилди ва тушунтириш ишлари олиб борилиб, ҳужжатлари расмийлаштирилди.
Шунингдек, мӯҳтарам Президентимиз томонидан ажратилган махсус квота бўйича олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун бир кунда 33 нафар битирувчилар томонидан хужжатлар (10 нафари филология - ўзбек тили, тожик тили, рус тили ва инглиз тили йўналишида, 4 нафари спорт йўналишида, 5 нафари иқтисод йўналишида, 5 нафари тиббиёт йўналишида, 4 нафари мактабгача таълим йўналишида ҳамда 5 нафари бошланғич таълим йўналиши бўйича) топширилди ҳамда уларнинг рўйхатлари электрон тарзда шакллантирилди.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати