Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Аҳоли бандлигини таъминлаш - долзарб масала

×

 2020-06-22 20:10:11    173

PDF юклаш
Чоп этиш


Аҳоли бандлигини таъминлаш - долзарб масала

         Аҳолини, айниқса, ёшларни бандлигини таъминлаш куннинг асосий масаласи ҳисобланади. Қайд этиш жойиз, ӯтаётган ойнинг шу кунигача туманимизда фаолият олиб бораётган ишчи гуруҳ вакиллари томонидан мингдан ортиқ ватандошларимизнинг бандлиги таъминланиб, иш жойи билан боғлик муаммолар бартараф этилди.

         Ӯзбекистон Республикаси Бош вазири А. Н. Ариповнинг бевосита топшириғига асосан, Сухлик ёшларни Ватанимизнинг йирик иншоотларидан бӯлган Tashkent City га сафарбар этилиши ҳам аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган юксак эътибор десак, хато қилмаган бӯламиз. Агар туманимиздан биринчи куни Tashkent City га 230 нафар ёшлар жалб этилган бӯлса, бу кӯрсатгич бугун 600 нафарни ташкил этмоқда. Бундан ташқари, икки юз нафарга яқин фуқарлар оилавий ва шахсий масалаларини ҳал этишлари учун чегарадан хавфсиз ӯтказилиб, Фарғона шаҳрига юборилди.

         Тадбир бошидан 900 нафардан ортиқ фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Жумладан, ишсиз қолган фуқаролар ижтимоий, иқтисодий комплекс, қишлоқ хӯжалиги соҳаси, қурилиш комплекси таркибига кирувчи ташкилотларга ишга жойлаштирилди.

         Фуқароларни хонадон шароитида қӯшимча даромад топишини рағбатлантириш мақсадида, бир юз эллик нафардан зиёд фуқароларга 336 000 000 сӯм субсидия асосида -  240 840 000 сӯмлик енгил конструкцияли иссиқхона ва 66 900 000 сӯмлик суғориш воситалари етказиб берилди. Бундай эътибор туфайли бандлиги таъминланган фуқаролар қӯшимча даромад олиш манбаига эга бӯлишди.

         Фуқароларни тадбиркорликка жалб этиш, тадбиркор сифатида ишсиз фуқароларни иш жойи билан таъминлаш масаласи ҳам долзарб масалалардан ҳисобланади. Туманда тадбир бошидан йигирмага яқин фуқароларга тадбиркор сифатида рӯйхатдан ӯтишлари учун 2 899 000 сӯмлик давлат божларии тӯлаб берилди.

         Жамоатчилик ишларига жалб этиш ҳам аҳолини бандлигини таъминлашга қаратилган эътибордан нишона. Туманда 1 096 нафар фуқаролар мавсумий жамоат ишларига жалб этилиб, уларга 823 096 000 сӯмлик иш ҳақи тӯланиши белгилаб ӯтилди. Шунингдек, 50 дан ортиқ фуқароларни касбга ӯқитиш учун 12 428 000 сӯм маблағ тӯлаб берилиб, 54 нафар фуқароларга 10 692 000 сӯм миқдоридаги ишсизлик нафақаси тайинланди.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати