Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сухда ғалла йиғим-терими бошланди

×

 2020-06-22 20:00:03    191

PDF юклаш
Чоп этиш


Сухда ғалла йиғим-терими бошланди

         Мамлакатимизда мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалик соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, зироатлар етиштиришида  янги агротехник қоидаларини амалга татбиқ этиш, ҳосилдорликни кўпайтириш, ер эгаларини ҳар томонлама қўллаб қувватлаш йўлида кўп ишлар қилинди. Асосийси, ер, мулк ўз эгасини топди. Мустақиллигимизнинг илк йилларидан бошлаб, бу йўналишда вилоятмизнинг чекка Сух туманида ҳам кўп ишлар амалга оширилди. Сух туманида деҳқончиликнинг ўзига хос мактаби шакклланган десак, хато қилмаган бўламиз. Албатта, бунга сухлик деҳқонларнинг сидқидилдан қилаётган меҳнатлари асосий омил бўлиб хизмат қилади.

         Бугун Сух туманида ҳам ғалла йиғим – терими қизғин паллага кирган. Биринчилардан бўлиб, Соҳибкор қишлоқ фуқаролар йиғинида фаъолият юритаётган “Озод” ширкат хӯжалиги миришкорлари бу ишга бел боғлашди. “Озод” ширкат хўжалиги раиси Мӯсобой Сотиволдиевнинг айтишича, ширкат хўжалиги тасарруфида жами 338 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, бундан 174 гектарига ризқ рўзимиз бўлган буғдой экилди.

         Айтиш керакки, қилинаётган барча иш ва саъй-харакатлар ўз натижасини бераяпти. Ҳосилдорлик ҳар бир гектардан ўртача 55 – 60 центнерни ташкил этмоқда.

         Таъкидлаш лозим, ўтган йилларда туманга ғалла йиғим – терими учун мўлжалланган комбайнлар вилоятмизнинг бошқа шаҳар ва туманлардан олиб келинарди. Бу муаммо туман соҳа мутасаддийларининг саъй-ҳаракатлари натижасида ўз ечимини топди. Сухга лизинг асосида “Арион Клаас” русумидаги 4 дона йиғим машинаси олиб келинди. Туман миришкорлари бир эзгу мақсад – ғаллани нест – нобуд қилмасдан етиштириб олиб, режани ортиғи билан бажариш ва бошқа экинларни ҳам парваришлаб, соҳада яхши натижаларга эришиш йўлида меҳнат қилмоқдалар.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати