“Фуқаро қабулхоналари”га келиб тушаётган мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда
2020-06-22 19:50:38 148
“Фуқаро қабулхоналари”га келиб тушаётган мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда
Сух туманида фаолият олиб бораётган Республика ишчи гуруҳ вакиллари томонидан аҳоли муаммоларини аниқлаб, уларни бартараф этиш бӯйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Секторлар штабида ҳамда туман ҳокимияти қошида аҳоли муаммоларини ӯрганиш бӯйича “Фуқаро қабулхоналари” ташкил этилган бӯлиб, шунингдек, аҳолини қийнаётган муаммолар уйма-уй юриш орқали ҳам аниқланмоқда. Энг асосийси, аниқланган муаммоларнинг асосий қисми жойида ҳал этилишига эришилмоқда.
Кеча “Фуқаро қабулхоналари”га 18 (тадбир бошидан 275та) та мурожаат келиб тушиб, шундан, тадбир бошидан 64 таси жойида ҳал этилди, 13 таси бӯйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, қолган 5 та муаммоларни тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кӯрилмоқда.
Тадбир бошидан аниқланган мингдан ортиқ ижтимоий муаммолардан аксарияти ҳал этилди. Жумладан: хонадонларга коммунал хизмат кӯрсатиш, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, тиббий, моддий ёрдам кӯрсатиш, банк кредити ажратиш, фуқароларнинг паспорт-виза билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш, фуқароларниннг хонадонларини таъмирлаш, тадбиркорлик билан боғлиқ муаммолар ва бошқа масалаларга оид муаммоларнинг ҳам ижобий ҳал этилиши таъминланди.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати