Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сух туманида фуқароларга хорижга чиқиш учун биометрик паспортга талабномалар расмийлаштирилмоқда

×

 2020-06-20 21:20:00    199

PDF юклаш
Чоп этиш


Сух туманида фуқароларга хорижга чиқиш учун биометрик паспортга талабномалар расмийлаштирилмоқда

         Вилоятимизнинг энг чекка тумани – Сух бутун Ӯзбекистон диққат марказида десак, асло муболаға эмас. Чунки бевосита Президентимиз томонидан берилаётган эътибор туфайли Сух бугун ӯлкан бунёдкорлик марказига айланган.

         Аҳоли ижтимоий муаммо ва камчиликларини ӯрганиш ва ҳал этиш баробарида туманда ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари томонидан жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш бӯйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Тезкор-криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадида ҳудудга қўшимча куч ва воситаларни жалб этган ҳолда жами 359 нафар (250 нафар ички ишлар ва 109 нафар Миллий гвардия) ходимларнинг хизмати йўлга қўйилган.

         Шунингдек, паспорт-виза йўналишида махсус жиҳозланган «Газель» русумли автотранспортда туманнинг биринчи сектор ҳудудида жойлашган маҳаллаларида кўчма «сайёр қабул» ташкил этилиб, фуқароларга хорижга чиқиш учун биометрик паспортга талабномалар расмийлаштирилмоқда.   Мутасаддийлар берган маълумотларга кӯра, Фарғона вилояти ИИБ МваФРБ томонидан 13.06.2020 йил кунидан бошлаб фуқароларга енгилик ва қулайлик яратиш мақсадида Сух туманида алоҳида жиҳозланган «Газель» автомобили орҳали хорижга чиқиш паспортини  расмийлаштириш сайёр хизмати орқали ҳозирги кунга қадар 870 нафар фуқароларни хорижга чиқиш биометрик паспорти учун электрон талабнома шакллантирилди. Паспорт йуналиши буйича 78 нафар фуқароларнинг муммолари  Фарғона вилояти ИИБ МваФРБ хамда Сўх тумани ИИБ МваФРБ ходимлари томонидан бартараф этилди.

         Айни кунларлда паспорт-виза йўналиши бӯйича иш олиб бораётган мутахассислар туманнинг Девайрон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида  фаолият юритишмоқда. Охирги маълумотларга кӯра, Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинида 47 нафар фуқарога хорижга чиқиш учун биометрик паспортга талабномалар расмийлаштирилган.

                        Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати