Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Халқ осойишталиги йӯлида

×

 2020-06-20 21:09:43    171

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ осойишталиги йӯлида

            Бугун давлатимиз томонидан Сух туманини ижтимоий иқтисодий ривожлантириш баробарида, анклав ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, аҳоли хавфсизлигини, тинчлик ва  осоишталик муҳитинининг барқарорлигини таминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари томонидан арзирли ишлар амалга оширилмоқда.

       Туманда самарали фаъолият олиб бораётган 250 нафар ички ишлар ва 109 нафар миллий гвардия ходимлари халқ билан ҳамнафас бӯлиб, маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, тинчлик ва осойишталик каби улуғ неъматнинг қадрига етиш, карантин қоидаларига амал қилиш хусусида тарғибот ишларини мунтазам олиб бормоқдалар. Энг асосийси, халқ буни тӯғри тушуниб, улар айтаётган қоидаларга амал қилмоқда.

          Бугун араб мамлакатларидаги нотинч вазъият  фуқаролар ҳаётига нақадар хавф солаётганини, қанчадан қанча бегуноҳ одамларнинг қони тукилаётганию етим қолаётган фаришта мисол гӯдакларни кӯриб, юртимиздаги тинчлик ва осошталик муҳитининг барқарорлигига шукрона айтиб, қадрини ҳис этиш чин фуқаролик бурчи десак, асло адашмаймиз. Бу йӯлда туну кун хизмат қилаётган ватанимизнинг содиқ фарзандлари, ички ишлар, миллий гвардия ходимлари ҳамда аскар ва зобитларимиздан ҳамиша миннатдор бӯлиб яшашамиз керак. Зеро, тинчлик ва осоишталик инсон учун энг улуғ неъмат.

                        Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати