Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

«Бюрога юклатилган вазифалар амалда бажарилди». МИБ ўзининг қатор ваколатлари бошқа ташкилотларга ўтказилаётганига муносабат билдирди

×

 2020-06-20 20:11:45    135

PDF юклаш
Чоп этиш


«Бюрога юклатилган вазифалар амалда бажарилди». МИБ ўзининг қатор ваколатлари бошқа ташкилотларга ўтказилаётганига муносабат билдирди

Мана жорий йилнинг 18 июнь куни Давлатимиз раҳбарининг “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча            чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6010-сонли Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармон билан Мажбурий ижро бюроси фаолиятидаги газ ва электр учун тўловларни қабул қилиш вазифа ва функциялари Энергетика вазирлиги зиммасига ўтиши, ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан кўрсатилган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловларни ундириш механизмини амал оширилиши назарда тутилмоқда.

  Бу борада жамоатчилик, оммавий ахборот воситлари ва фуқароларимиз жуда турли фикр ва мунозараларга сабаб бўлди.

Аслида, биз 3 йил олдинги тарихга назарга соламиз.

Эсингизда бўлса, бундан 3-4 йил аввал ҳам коммунал хизматларнинг ҳар бир тури учун алоҳида-алоҳида идораларга пул тўлардик. Айниқса, дам олиш кунлари гоҳ электр, гоҳ газ идорасидан ё бўлмасам сувга, чиқиндига  пул сўраб бирин-кетин эшик тақиллатиб келишлар ҳам ҳали кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.

  Бундан 3 йил аввал Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюросининг ташкил этилиши билан ана шу тўловларнинг ҳаммаси битта жойга жамланди.

2017 йил 29 майдаги Президент Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишига, электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш, шунингдек, суд ҳужжатлари ижросини таъминлашга масъул бўлган Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди.

Мажбурий ижро бюроси қисқа вақт ичида ташкил этилган куниданоқ, жамоатчиликнинг эътиборида бўлди. Амалда электр энергияси, табиий газ (кейинчалик 2018 йилдан бошлаб эса, сув таъминоти) учун тўловарни қабул қилиш, бу соҳалдаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, суиистеъмолчилик ва ҳисоб-китоб ишларини тартибга солиш, шу билан бирга муқаддам тугатилган Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти бажарган суд ва бошқа орган қарорларини ижросини таъминлашни янги  идора ўз зиммасига олган эди.

Мажбурий ижро бюроси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, Бош прокуратура ҳузуридаги махсус ваколатли орган бўлиб, суриштирув ва тезкор қидирув фаолиятини амалга ошириш ваколатига ҳам эга ҳисобланади.

Бюрода ҳуқуқбузарликларни фош этиш, олдини олиш ва бартараф этишга қаратилган тезкор бўлимлар ҳам фаолият кўрсатади.

Бу эса, бу соҳада ҳуқуқбузарликларнинг кескин камайтириб, ҳуқуқбузарликларга муросасиз муносабатда бўлишни тақозо этарди.

Бу жараёнда йиллар давомида кайфиятга қараб тўлайдиган айрим фуқароларимизга тўғрисини айтиш кўп ҳам  хуш келмади.

Хўш, Мажбурий ижро бюроси ўз вазифасини  қандай уддалади ?

Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида муҳим ўрин тутувчи коммунал соҳа муаммоларига ечим топиш борасида ижобий натижаларга эришилдими ?

Энергия ресурслари ва сув таъминоти соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлашда прокуратура тизимида тўпланган тажриба ва ижро интизомидан унумли фойдаланилди.

Белгиланган вазифалар – энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундириш, электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш, уларни бартараф этиш ва олдини олиш, шунингдек, суд ҳужжатларининг ижросини сўзсиз таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга татбиқ этилди.

Шу боис, кейинчалик Бюро органларига қаттиқ маиший чиқиндилар учун мажбурий тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундириш ҳам қўшимча вазифа сифатида юкланди.

Қисқа вақт ичида суд ва бошқа органлар қарорлари ижросини таъминлаш, энергия ресурслари бўйича қарздорликни камайтириш борасида ижобий кўрсаткичларга эришилди.

Иқтисодиётимиз равнақи учун муҳим тармоқ бўлган энергия ресурслари соҳасида тўлов интизоми мустаҳкамланди, йиллар давомида тўпланиб келган  тизимли муаммолар ва ҳисоб-китоб ишлари ўз ечимини топди. 

Бир сўз билан айтганда, Мажбурий ижро бюросига юклатилган вазифалар амалда бажарилди ва уни эндиликда мамлакатимизда ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш борасида давлат сиёсатини амалга ошириб келаётган Энергетика вазирлиги зиммаси ўтказиш вақти келган эди.

Шу ўринда қисқа бўлсада Бюро органлари томонидан тўлов интизомини мустаҳкамлаш йўлида қилинган ишлар тўхталсак.

Мисол учун: Бюро органлари ташкил этилганидан буён ҳозирга қадар энергия ресурслари, сув истеъмоли ва қаттиқ маиший чиқиндилар соҳасида 94,3 трлн. сўм ундирилди (шундан электр энергияси – 45,8 трлн., табиий газ – 46,1 трлн., ичимлик суви – 1,9 трлн., маиший чиқинди – 0,4 трлн.).

Ўтган давр ичида энергия ресурслари ва сув таъминотидан ноқонуний фойдаланиш ҳамда талон-торож қилиниши билан боғлиқ 1,2 трлн. сўмлик зарар аниқланиб, 1046 та жиноят иши қўзғатилган.

Бюро фаолиятини бошлаган вақтдан буён долзарб масалалардан бири бу албатта нореал, яъни асоссиз қарздорликлар ҳисобланишининг олдини олиш долзарб масала эди. Бу йўналишда Бюро органлари фаолиятини бошлагандан ҳозирга қадар 1 трлн. 344 млрд. сўмлик нореал қарздорлик бўйича 244 та жиноят иши қўзғатилди.

Фойдаланилмаган энергия ресурслари учун истеъмолчиларга асоссиз қарздорлик ҳисобланиши ҳолатлари бўйича Бюро органлари томонидан 1 трлн. 342 млрд. сўм нореал қарздорлик бўйича жами 146 та жиноят ишлари қўзғатилган.

Энергия ресурслари соҳасида дебитор қарздорлик 2020 йилнинг 1 июнь ҳолатига 14,1 трлн. сўмни ташкил қилиб, ўтган ойга нисбатан (14,5 трлн.) 385 млрд. сўмга камайтирилди.

Энергия ресурслари истеъмолчилари тўлиқ  инвентаризация қилинди.

Юқорида, биз Бюро органларида сув таъминоти  тўловларни қабул қилиш ва соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш вазифаси юклатилганини ҳам эсга олган эдик.

Мажбурий ижро бюроси органларига сувдан ноқонуний фойдаланиш, водопровод ва канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатларининг олдини олиш, сув таъминоти учун тўловларни ундириш вазифаси ҳам юклатилди ва биргина, 2019 йилда сув истеъмоли бўйича қарздорлардан                      1,1 трлн. сўм ундирилди. Бу бюро ташкил этилмасдан олдинги кўрсаткичга нисбатан 200 фоиз кўп.

Яна бир муҳим жиҳат, Давлатимиз раҳбарининг 13.11.2017 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан жойларда истеъмолчиларнинг электр энергия истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган (АСКУЭ) тизимига  уланиш жараёнлари бошланди жорий этилди.

Ҳозирда, Бюро таъминотчи корхоналар билан ҳамкорликда Республикамизда 3 млн. 300 мингдан ортиқ электр энергияси истеъмолчиларига электрон ҳисоблагичлар ўрнатилиб, шундан, 1 млн. 650 мингтаси автоматлаштирилган тизимга уланди.

Шу ўринда, энергия ресурслари бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлаш ҳам Бюро ходимларига осон кечмаганини эслаб ўтиш жоиз.

Биргина, ўтган 2019 йил давомида Бюро ходимларига қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ 132 та ҳолатлар аниқланиб, айбдорларга қонуний чора кўрилди.

Бюро ташкил этилгандан буён 4 нафар ходимлар ўз вазифасини бажариш вақтида вафот этган, 200 дан ортиқ ходимларга турли даражада тан жароҳати етказилган.

Жорий йилда ҳам Бюро ходимларига қаршилик кўрсатиш билан  14 ҳолат аниқланди.

Бюро фаолиятида асосий муаммолардан бири энергия ресурслари ва сув таъминоти соҳасида ундирувларни амалга оширишда, аввало тўлов интизомига амал қилмасдан келаётган аҳоли вакиллари ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишларига қаратилди.

Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, 2018 йили (8986 МФЙ ҳисобидан) тўлов интизомига амал қилмасдан келаётган истеъмолчилар яшайдиган маҳаллалар сони 3723 тани  ташкил қилар, қарийб бир йил мобайнида бу маҳаллалар сонини қисқартирилшга эришилди, бунда асосий қурол профилактика ва тарғибот йўналишидаги тушунтириш ишлари бўлмоқда.

2019 йилда Республика бўйича (9 019 та) 1 924 та интизомсиз маҳаллалар рўйхати шакллантирилди ва Бюро томонидан сектор раҳбарлари ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорликда телевидение вакилларини жалб қилган ҳолда профилактик тадбирлар ўтказишга асосий эътибор қаратилди.

2020 йил бошидаги таҳлилларга кўра, интизомсиз маҳаллалар сони янада камайиб, 1 408 тани ташкил этмоқда.

Бугун бутун инсониятга хавф солиб турган коронавирус (COVID-19) инфекцияси, минг афсуски, юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Шу боис, Мажбурий ижро бюроси фаолиятида фуқаролар ва ходимларнинг мулоқот хавфсизлиги чораларини кўриш, вирусдан сақланиш бўйича қатъий профилактика чора-тадбирлар белгиланди.

Истеъмолчиларга уйидан туриб фойдаланилган коммунал хизматлар ва қаттиқ маиший чиқиндилар учун тўловларни амалга ошириш имконини берувчи “Telegram” тармоғида “@mibuzbot” бот-канали ишга туширилди.

Ушбу бот-канал орқали истеъмолчилар ҳисоблагич фотосуратини юборади ва “МIB inspektori” андроид электрон тизимига келиб тушган кўрсатгич абонент ҳисобига киритиб борилади.

Тўловни амалга оширишда истеъмолчининг пластик карточка рақами, муддати, унга боғланган телефон рақами ва тўлов суммаси киритилгандан сўнг, “SMS” орқали келган ҳимоя кодини тасдиқлаш кифоя бўлади.

Бироқ юқорида таъкидланганимдек, Бюрога юклатилган вазифалар залвори ишни аста йўлга қўйишга фурсат қолдирмади. Аксинча, дарҳол оёққа туриши шарт қилинди.

Боиси, коммунал соҳа оғриқли соҳаларимиздан бирига айланиб қолган, тушунарлироқ қилиб айтганда тизим “реанимация”га тушиб қолган эди. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, МИБга тизимни тезроқ даволаб, оёққа турғазиш талаби қўйилган эди. Шу билан бирга, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижроси ҳам айтарли даражада эмас, ҳаминқадар эди.

Муҳими - юртдошларимизда атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, тўлов интизомига риоя қилиш маданияти шакллана бошлади.

Эндиликда, ушбу вазифалар Энергетика вазирлиги томонидан тизимли равишда олиб борилади деб ҳисоблаймиз. Чунки кейинги йилларда ушбу вазирликда бир қатор ижобий ўзгаришлар бўлди.  

Энергетика соҳасини ислоҳ қилиш мақсадида «Ўзбекэнерго» АЖда тубдан қайта қуриш амалга оширилди. “Ўзбекэнерго” АЖ негизида учта: “Иссиқлик электр станциялари”, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” ва “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятлари ташкил этилди. Ушбу қайта ташкил этишдан мақсад электр энергиясини ишлаб чиқариш, ташиш, тақсимлаш ва сотишни ташкил этишнинг замонавий усулларига ўтилди.

Шу ўринда аҳолимиз яхши билиши лозимки, Мажбурий ижро бюроси зиммасидаги электр, газ ва маиший чиқиндилар учун тўловларни ўз вақтида ҳамда ундириб олиш бўйича вазифалар – Энергетика вазирлигига жорий йилнинг 01 август кунидан эътиборан ўтказилади.

Бунгача бўлган даврда Мажбурий ижро бюроси бу йўналишда ўз ишини давом эттиради.

Мажбурий ижро бюроси органлари юртдошларимиздан тўлов маданиятига амал қилгани ҳолда, жамиятимиз фаровонлигига ўз ҳиссасини қўшиши мумкинлигини ёдда тутмоғи лозим.

  Ўзбекистон Республикаси

  Бош прокуратураси ҳузуридаги

  Мажбурий ижро бюроси

  Ахборот хизмати