Сарикандаликлар берилаётган эътибордан миннатдор
2020-06-18 20:58:38 174
Сарикандаликлар берилаётган эътибордан миннатдор
Текис ва равон йӯлларда ҳаракат қилиш, айниқса, пиёда юришнинг ӯзига яраша гашти бор. Айтиш мумкинки, бугун Сух туманида давлатимиз ҳукумати ва бевосита Президентимизнининг эътибори доирасида асрга татигулик ишлар амалга оширилмоқда. Республикадан ташриф буюрган ишчи гуруҳ вакиллари томонидан аҳолини қийнаётган муаммо ва камчиликлар атрофлича ӯрганилмоқда. Бундан кӯзаланган асосий мақсад туманни иқтисодий-ижтимойи ривожланишига ҳисса қӯшиш. Яқин келажакда Сух алоҳида ҳукумат ва Давлат Дастури асосида обод бӯлажак.
Нурли келажакка бугун туманимизда илк қадам қӯйилди. Бош вазир А. Н. Арипов топшириғига асосан, маҳаллаларимиздаги ички йӯлларга бетонли қоплама ётқизилади. Қувонарлиси, бу ишлар Сухлик ёшлар томонидан амалга оширилади.
"Бугун Ҳайдаробод маҳалласидаги "Балиқчи" кӯчасининг 290 метрига Республикадан ташриф буюрган йӯлсозлар томонидан бетонли қоплама ётқизилди. Президентимизга раҳмат!", - дейди Сариканда МФЙ раиси Баҳодир Сафоев. "Ободончилик ишларимиз бардавом бӯлсин! Юртбошимизга раҳмат!", - дея дуога қӯл очишди Сарикандалик нуроний отахонлар. Янги бетонли қопламали кӯчанинг очилишига бағишланган тадбир ҳақиқий байрамга айланиб кетди.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати