Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Пиллакор-депутат режани ортиғи билан бажаришга бел боғлади

×

 2020-06-18 20:46:35    109

PDF юклаш
Чоп этиш


Пиллакор-депутат режани ортиғи билан бажаришга бел боғлади

         Сух туманига баҳор фасли Фарғона вилоятининг бошқа шаҳар-туманларига нисбатан бир ой кечроқ келади десак, муболаға қилмаган бӯламиз. Пурвиқор тоғлар орасида жойлашган туманнинг табиати, иқлими ҳам ӯзига хос. Мисол учун, агар Фарғонада миришкор деҳқонларимиз ғалла йиғим-теримига бел боғлашса, Сух туманида пиллакорлар “ипак тола” йиғиштиришига киришадилар.

         Бугун Сух туманида давлатга пилла топшириш ишлари қизғин паллага кирган. Туманда ипакчиликнинг ӯзига хос мактаби яратилган десак, хато қилмаган бӯламиз.

         Равзахон Ҳакимова мана бир неча йилдирки, пиллачилик билан шуғулланади. “Ҳар йили уйимизда пилла етиштирамиз. “Озод” ширкат хӯжалиги маъмуриятидан миннатдормиз. Чунки пилланинг асосий озуқаси – тут баргини етказиб беришда ширкат маъмурияти бизга яқиндан ёрдам беришади. Шунингдек, пиллачиликнинг ҳам ӯзига хос хусусиятлари бор. Ӯтган йили ҳам режамизни 200 фоиз этиб бажарган эдик. Бу йилги ҳосилдан ҳам умидимиз катта”, - дейди биз билан сӯҳбатда Равзахон—опа.

         Айтганча, Равхазон Ҳакимова Халқ депутатлари Сух тумани Кенгаши депутати ҳамдир. Бугун пиллакор-депутат хонадонида бир гуруҳ аёллар билан пилла йиғим-терими билан банд. Бу йили ширкат хӯжалиги томонидан пиллакорга 2 қутти пилла берилган. Нияти бу йили ҳам режани ортиғи билан бажариш -“200 килограммдан ортиқроқ пилла топширамиз. Бунга ишончимиз катта”.

         Бугун Сух туманида “ипак тола” йиғим-терими айни авжига чиққан палла. Бу масъулиятли ишда барча пиллакорларимизга муваффақиятлар ёр бӯлишини истаб қоламиз.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати