Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қиймати 91,7 миллиард сӯм бӯлган лойиҳанинг амалга ошириш ишлари бошлаб юборилди

×

 2020-06-16 19:30:34    248

PDF юклаш
Чоп этиш


Қиймати 91,7 миллиард сӯм бӯлган лойиҳанинг амалга ошириш ишлари бошлаб юборилди

         Асосан қишлоқ хӯжалиги ва боғдорчиликка ихтисослашган Сух туманида соҳани ривожлантириш, айниқса, аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган кӯпгина имкониятлар бор. Бу қишлоқ хӯжалигида фойдаланмайдиган, бӯш турган ерларга сув чиқариб, суғориш тизимини йӯлга қӯйиб, ерлардан самарали фойдаланишдан иборат. Тумандаги Ӯзбекистон ва Қириғизистон чегарасида жойлашган Қайроқ массиви мана шундай имкониятга эга бӯлган ҳудуд ҳисобланади.

         Қайроқ массиви Сух туманининг жанубий қисмида, собиқ Сух ширкат хўжалиги худудида жойлашган бўлиб, асосан Олой тоғ тизмаси этагида, тоғ платаси ва паст баландликлардан иборат. Сух тумани қўшни Қирғизистон Республикаси худуди орқали ўтиб бориладиган “анклав” худудда жойлашган. Туманда 85 000га яқин аҳоли бўлиб, аҳоли сони йилдан-йилга ўсиб, янги ишчи ўринлар яратиш ва озиқ-овқат махсулотлари ишлаб чиқаришга бўлган талаб ортиб бормоқда. Натижада тумандаги ўзлаштириши мумкин бўлган худудларга сув чиқариб, янги ерларни очишни тақозо этади.

         Қайроқ массивида қишлоқ хўжалигида фойдаланиши мумкин бўлган 1 448 га  ерлар мавжуд бўлиб, бу ерлар фақат ёмғир суви билан суғорилади. Йил қурғоқчил, ёмғир кам ёғган вақтида ҳеч қандай ҳосил олиб бўлмайди.

        Қайроқ массиви жанубий, жанубий ғарб ва жанубий шарқ томонидан қўшни Қирғизистон Республикаси тоғлари билан чегарадош бўлиб, сув олишнинг хеч қандай имконияти йўқ. Шу сабабли 1985 йилда лойиҳаланган ва қурилиши тўхтатилиб куйилган “Қайроқ” насос станцияси  Қайроқ массивига сув олишнинг биргина йўли ҳисобланган. Сўх дарёсини қўшни Қирғизистон Республикаси Тоён қишлоғидан Ўзбекистон Республикасига оқиб ўтаётган қисмидан сув олиб уни  400 метр баландликка, Қайроқ массивининг юқори нуқтасига  насос станциялар қуриш орқали бажарилиши кўзда тутилган.

         Республикаи ҳукумати, бевосита Президентимиз томонидан Сух туманига берилаётган эътибори боис махсус давлат Дастури орқали Қайроқ массивига оби ҳаёт етказиб бориш имконияти пайдо бӯлди. Кеча “Қайроқ” насос станциясининг қурилишига старт берилди. Қурилиш-монтаж ишлари Сух тумани “Сухгидроқурилиш” МЧЖ томонидан амалга оширилади. Лойиҳанинг умумий қимйати 91,7 миллиард сӯмни ташкил этади. Агар бу лойиҳа амалга ошса, Қайроқ массивидаги ерларни ӯзлаштириш имкони пайдо бӯлади.   

         Ӯзбекистон Республикаси Сув хӯжалиги, Фарғона вилояти насос станциялари бошқармаси, Сирдарё-Сух ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси вакиллари, туман ҳокими ва нуроний отахонлар иштирокида “Қайроқ” насос станияцини қуриш учун эзгу ниятлар билан тамал тоши қӯйилди.

         Маълумот ӯринда: қуриладиган насос станцияси  майдони  давлат чегарасидан 1 600 метр узоқликда,  яъни “Қизилқиёқ” насос станциясининг Сўх  дарёсидан сув олиш нуқтасида жойлашган. Дарёдан сув олиш дарёга тўғон қуриш орқали амалга оширилади. “Қайроқ” насос станцияси  2 кўтармали бўлиб, ҳар бирининг кўтариш баландлиги 200 метр бӯлиб, бир сонияда 1,25 м3 сув олиш имкониятига эга.

         Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, куни кеча туманнинг Малбуд массивида жойлашган бӯш турган ерларни ӯзлаштириш мақсадида қиймати  40 000 000 сӯм бӯлган тик қудуқ қазиш ишлари бошлаб юборилди. Агар бу массивдаги ҳаракат ӯз самарасини берса, қӯшимча 60 гектар янги ерларни ӯзлаштириш имкони пайдо бӯлади.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати