Сув билан боғлик муаммолар бартараф этилса, 18 000 дан ортиқ аҳолининг бандлиги таъминланади
2020-06-16 19:06:54 139
Сув билан боғлик муаммолар бартараф этилса, 18 000 дан ортиқ аҳолининг бандлиги таъминланади
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Н. Арипов томонидан жорий йилнинг 1-3 июн кунлари Сўх туманига ташрифлари давомида туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мавжуд муаммоларни жойида ўрганиб, уларни бартараф этиш чораларини кўриш бӯйича топшириқлар белгилаб берилган эди. Бугун туманда Республикадан ташриф буюрган ишчи гуруҳ вакиллари томонидан мавжуд муаммо ва камчиликлар аниқланиб, уларни тизимли ҳал этилиши бӯйича чора-тадбирлар белгиланмоқда. Ичимлик ва суғориш суви таъминотидаги камчиликлар туманнинг энг долзарб бӯлган муаммолардан ҳисобланади.
Республика ишчи гуруҳи бошчилигида тумандаги 4 та сектор раҳбарлари билан биргаликда жойларда фуқарорлар билан учрашиб мавжуд муаммолар ўрганиб чиқилганда, 12 та маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли томорқаларини суғориш суви билан таъминлаш бевосита Қирғизистон Республикаси ҳудудидан оқиб келадиган ариқларга боғлиқлиги сабабли, сув етказиб беришда жиддий муаммолар келтириб чиқариб, аҳоли томорқаларига экин экиш имкони бўлмаётганлиги аниқланган.
Ўрганишлар натижасига кўра, 4642 та хонадоннинг 481 гектар томорқа майдонларини суғориш суви билан таъминлаш учун 11 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида 13 дона тик суғориш қудуқлари қуриш ва Шарқобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 1 дона ички насос агрегатини реконструкция қилиш талаб этилади.
Ушбу тадбирларни амалга оширилиши натижасида 5 мингга яқин аҳоли хонадонларининг 481 гектар томорқа майдонлари кафолатли сув билан таъминланиб, қишлоқ хўжалиги экинлари экишга имконият яратилиши билан бирга 18,0 мингдан ортиқ аҳоли бандлигини таъминлашга эришилади.
Ўрганишлар давомида аниқланган тадбирларни амалга ошириш учун мутахассисларни ҳисоб-китобига кўра 5,4 млрд сўм маблағ талаб этилади.
Дарҳақиқат, агар туманимизда юқорида кӯрсатилган муаммолар бартараф этилишига эришилса, энг аввало, фуқароларнинг манфаатдорлиги ошади. Пировардида, ердан самарали фойдаланиш тизими ҳам асосли йӯлга қӯйилиб, фуқароларимиз қӯшимча даромад мабаига эга бӯлишларига шак-шубҳа қолмайди.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати