Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Китобхонлик танлови ғолибларига вилоят ҳокими совғалари топширилди

×

 2020-06-15 19:59:59    120

PDF юклаш
Чоп этиш


Китобхонлик танлови ғолибларига вилоят ҳокими совғалари  топширилди

         Вилоят миқёсида “Она тили – миллат ғурури” мавзӯсида онлайн тарзда иншолар танлови, “Китобхонлик ойлиги”ни ӯтказиш тӯғрисида Фарғона вилоят ҳокимининг 2020 йил 08 апрелдаги 119 Ф-сонли фармойиши қабул қилинган. Шу асосда туман ҳокимининг  13 апрелдаги 61 Ф-сонли фармойиши тасдиқланиб, мазкур фармойиш доирасида Сух тумани умумий ўрта таълим мактаб 9, 10-11 синф ӯқувчилари ўртасида "Китобхон ўқувчи" ва "Мумтоз ғазаллар билимдони", ҳамда уларнинг ота-оналари учун "Китобхон ота" ва "Китобхон она" кўрик-танловлари туман ХТБ, Ёшлар иттифоқи, туман АКМ ҳамкорлигида ташкил этилди ва юқори савияда ўтказилди.

         Ўтказилган танловда тумандаги умумтаълим ўрта мактаб ўқувчиларининг 5 нафари вилоят босқичида фаол қатнашиб, 1, 3 ўринларни эгалладилар. 11 нафар ғолиб бӯлган ва фаол иштирокчиларга туман ҳокимининг "Фахрий ёрлиқ"лари ва эсталик совғалари топширилиб, иштирокчиларнинг 5 нафар устозларига китоб жамланмаси тақдим этилди.

         Кеча барча ғолиб ӯқувчиларимизга Фарғона вилоят ҳокими Ш. М. Ғаниев томонидан юборилган совғалар туман ҳокими, халқ таълими бӯлими вакиллари ва секторлар аъзолари иштирокида тантанали тарзда топширилди. Танловларда фаол иштирок этган ӯқувчиларимизга китоблар жамланмаси тақдим этилди.

         Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тилини қонуни талабларига риоя этишни таъминлаш масалалари бӯйича Сух тумани ҳокимининг маслаҳатчиси А. Тӯрабоевнинг бизга берган маълумотига кӯра, вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари Самандар Эркинжонов, Манижа Аъзамжонова, Хисравжон Шамсиддинов, Рухшанбек Асрориддинов, Шоҳдил Жӯрабоевларга топширилди.

         Танловларда фаол иштирок этган, шунингдек, ғолибликни қӯлга киритган ӯқувчиларимизни табриклаймиз. Келгусида фаол ӯқувчиларимиз янги марраларни забт этишларига ишонамиз.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати