Муаммо ва камчиликлар ӯрганилиб, тизимли ҳал этилмоқда
2020-06-15 19:37:44 172
Муаммо ва камчиликлар ӯрганилиб, тизимли ҳал этилмоқда
Юртбошимиз таъбири билан айтганда, инсонларнинг дарду ташвишларини уйлаб яшаш-одамийликнинг энг олий мезонидир. Шу сабаб, мамлакатимизда инсон манфиати давлат сиёсатининг устувор йуналишларидан бирига айланган. Бугун халк давлат идораларига эмас, давлат идоралари халк учун хизмат килиши лозимлиги давр ва замон талабидир.
Туманимизнинг секторлар кесимида ташкил этилган ишчи гуруҳлар фаолияти шуни кӯрсатмоқдаки, аҳолини қийнаётган муаммо ва камчиликлар асосан жойида, босқичма-босқич ҳал этилмоқда. Республикадан келган ишчи гуруҳ вакилларининг сай-ҳаракатлари билан фуқароларимиз олдидаги ижтимоий муаммолар ҳам ӯз вақтида ҳал этилаётгани халқимизнинг қувончига сабаб бӯлаётир.
Секторларда иш олиб бораётган ишчи гуруҳ вакилларининг бир кунлик фаолиятга назар соламиз. Бизгу етган маълумотларга кӯра барча секторлар кесимида шу кунгача мингга яқин муаммо аниқланиб, улардан қарийб 900 таси жойида ҳал этилган. Мутасаддийларнинг бизга берган маълумотига кӯра, ҳал этилмаган муаммо ва камчиликлар асосан вилоят ва Республика ваколатидаги муаммолар ёки Давлат дастурига киритилиб, ҳал этилиши кутилаётган камчиликлар ҳисобланади.
Фуқароларнинг муаммоларини ӯрганиш ва уларга амалий ёрдам бериш юзасидан Бош вазир қабулхонаси туман бӯлимиҳокимлиги биносида ташкил этилаётган қабулларда ҳам аксарият муаммолар жойида ҳал этилмоқда. Бугун ишчи гуруҳ вакиллари томонидан 12 нафар фуқароларнинг мурожаати қабул қилинди. Келиб тушган мурожаатларнинг асосини ишга жойлаш, кредит олиш ва тиббий ёрдам кӯрсатиш масалалари ташкил этади.
Бевосита туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмӯсаев томонидан ҳам маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, аҳоли муамоларини ӯрганиш мақсадида аҳоли билан учрашувлар ташкил этилмоқда. Туман ҳокими иштирокида Чумоқча ва Зангат маҳалла фуқаролар йиғинида учрашув ӯтказилди. Учрашувда сӯз олган туман ҳокими ҳақиқатан ҳам халқимизни қийнаётган муаммолар кӯплиги ва барча камчиликларни босиқчма-босқич ҳал этилишини таъкилади.
-“Агар биз Сиз билан биртану биржон бӯлиб, туманимиз ривожига ҳисса қӯшиш мақсадида ҳаракат қилсак, албатта, муаммоларни ечилишига ва Сухнинг ободончилиги, унинг гуллаб-яшнашига муяссар бӯлган бӯламиз. Бунинг учун, бир ёқадан бош чиқариб, интилиш лозим”, - деди туман ҳокими Чумоқча маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролари билан бӯлиб ӯтган учрашувда.
Ҳеч кимга сир эмас, халқимиз йӯлида ғов бӯлган, ӯз ечимини кутаётган муаммо ва камчилилклар талайгина. Мисол учун, Чумоқча ва Зангат маҳалла фуқаролар йиғинидаги энг долзарб муаммо – табиий газ билан таъминлаш ва сув танқислиги ҳисобланади. Шунингдек, туман ҳокими билан бӯлиб ӯтган учрашувда маҳалла аҳли аҳолини Сух туманида ишлаб чиқарилган ун маҳсулоти билан таъминлаш масаласини ҳам ечилишида амалий кӯмак беришни таъкидлашди. Эндиликда фуқароларни ун маҳсулоти билан таъминлаш учун туман ун ишлаб чиқариш корхонасида 22,5 килограммли маҳсулот ишлаб чиқарилиб, аҳолига етказиб берилади. Барча фуқароларга ун маҳсулотни етказиш мақсадида маҳала мутасаддилари томонидан рӯйихат шакллантирилади ва албатта маҳалла раислари ҳам бу ишда намуна бӯлишлари керак.
Сафедкон маҳалласида бӯлиб ӯтган учрашувда ҳам аҳоли томонидан табиий газ таъминоти, сув, электр-энергияси таъминотидаги муаммолар ҳақида гапирилди. Маҳалла аҳли Сафедконда мактабгача таълим ташкилоти йӯқлиги ҳақида ҳам туман ҳокимига мурожаат этидши. Қайд этилган барча муаммолар ҳукумат томонидан давлат дастури асосида ҳал этиб берилишини туман ҳокими қайд этди.
Мурожаатлар асосида маҳаллаларда муаммо ва камчиликларни ечиш бӯйича ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда. Мисол учун, Чашма маҳаласидаги “Кӯҳсор” кӯчасида яшовчи аҳоли номидан ичимлик суви муаммоси ҳақида мурожаат келиб тушган. “Раҳмат ишчи гуруҳ ваилларига, уларнинг кӯмаги боис, маҳалламизга оби ҳаёт келадиган бӯлди. Ҳозирги кунда маҳалламизга 1 100 метр масофага ичимлик суви қувури тортиш ишлари борилди. Барча 86 та хондаон аҳли номидан миннатдорчилик билдирамиз”, - дейди маҳаллада яшовчи Шӯҳрат Болтаев.
Худди шундай муаммо сектордаги Мулгон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам ҳал қилинди. Бу маҳаллада ҳам ишчи гуруҳ кӯмаги асосида ҳашар ташкил этилиб, сув қувурлари тортилди ва энди 48 та хӯжалик аъзолари оби ҳаётдан баҳраманд бӯлиш бахтига муяссар бӯлишди. - “Бизнинг кӯчамизда 48 та хӯжалик мавжуд бӯлиб, ҳаммамиз сув танқислигидан язият чекардик, мана бугун бу муаммо ҳам ҳал этилди ва биз бундай кӯмакдан миннатдормиз” – дея ӯз миннатдорчилигини билдирди маҳаллада яшовчи Раҳматжон Олимов.
Таъкидлаш лозимки, қабул жараёнларида ижтимоий кӯмакка мӯҳтож аҳоли қатлами ҳам алоҳида эътиборга олинмоқда. Мисол учун, Чашма маҳалласида яшовчи фуқаролар Рустам Шарипов, Зангатлик Гулшан Нишонов, Абдумутали Юлдошев ва Чумоқчалик фуқаролар Каримжон Умаров ва Сатторжон Мамажоновларга субсидия асосида ихчам иссиқхона етказиб берилди. Албатта, бу ҳам ижтимоий кӯмакка мӯҳтож оилаларнинг даромад олиши, манфаатдор бӯлишига кӯмак бӯлади десак, муболаға қилмаган бӯламиз.
Хабарингиз бор, Чашма воқеаларида учта хонадонда ёнғин чиқиб, айни вақтда хонадон соҳиблари вақтинча уй-жой билан таъминланишди. Ушбу хонадонларга ҳам ишчи гуруҳ томонидан 140 000 сӯм миқдоридаги бир марталик пул маблағи, 6 дона шифер, 34 дона бошқа турдаги қурилиш материаллари олиб берилди.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки бугун бевосита Президентимиз томонидан берилаётган эътибордан барча туманимиз аҳли баҳраманд бӯлишаётир. Мисол учун, туман Ёшлар Иттифоқи кӯмагида 6 нафар ёшларга квота асосида олийгоҳларга кириш учун тавсиялар берилди, шунингдек, давлат дастури ва бевосита давлатимиз раҳбари топшириғига биноан, Зангат маҳалласида “UzMobile” телефон тармоғининг базавий станцияси ӯрнатилди. Эндиликда алоқа сифати ва Интернет ҳам яхшиланади. Ӯзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи ӯринбосари Нӯмонжон Акбаровнинг бизга берган маълумотига кӯра, эндиликда Сухликлар 4G тезлигидаги Интернетдан фойдаланишади.
Қақир маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Шоҳида Валиевадан ҳам ишчи гуруҳ вакилларига тикув машинаси олиб бериш ҳақида мурожаат тушган. Бу мурожаат ҳам жойида ҳал этилганлиги мурожаатчининг ҳақли равишдаги розилигига сабаб бӯлди. “Энди мен шу тақдим этилган тикув машинкасидан самарали фойдаланишга ҳаракат қиламан”.
Себзор маҳалласида яшовчи фуқаролар Жаҳонгир Ҳалимбоев, Мамадали Мамашарипов, Ришад Раҳмоновларнинг мурожаати ҳам ижобий ҳал этилди. Улар ишчи гуруҳ тавсияси асоида Тошкен шаҳрининг Tashkent City қурилиш ишларига сафарбар қилинадиган бӯлишди.
Иккинчи сектор ҳудудидаги Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам 40 дан ортиқ муаммо аниқланиб, уларнинг 30 дан ортиғи жойида ҳал этилди.
“Бизнинг маҳалламизда муаммолар босқичма-босқич ҳал этилмоқда. Бундан биз жуда мамнунмиз. Барча ишларда дардимизга малҳам бӯлаётган Республикадан келган ишчи гуруҳ вакилларига раҳмат. Ӯзимизни Сух туманида ишлаб чиқарилган ун масаласи етишмовчилиги ҳақида мурожаат қилувдим, маҳалламизга уш куни 130 қоп ун олиб келинди ва аҳолига арзон нархларда сотилди” – дейди фуқаро Наримон Шеров.
“Мен 90 га кирдим. Маҳҳалламизда Худога шукр, барча муаммо ва камчиликлар ишчи гуруҳ вакиллари кӯмагида ҳал этилмоқда. Қӯлтиқтаёқ масаласида мурожаат қилувдим, мана раҳмат, мутасаддий идоралар орқали етказиб беришди”, - деб бизга юзланади Шодибой-ота Узоқов.
Маҳаллада яшовчи фуқаро Сардорбек Махсуталиев ҳам ишчи гуруҳ кӯмагида ишга қабул қилинди: -“Мен ҳар йили ишлаш учун Россиянинг турли шаҳарларига бориб келардим. Бу йили коронавирус пандемияси туфайли боролмадим. Ишчи гуруҳга иш масаласида мурожаат қилдим. Улар кӯмагида туман СЭОМга ишга қабул қилишди. Раҳмат, миннатдорман”. Бундай мисолларни кӯплаб келтиришимиз мумкин. Мурожаатлари ижобий ҳал этилаётганидан барча фуқаролар мамнун, миннатдор.
Секторлар кесимида фаолият олиб бораётган ишчи гуруҳ кӯмагидан баҳраманд бӯлаётган фуқароларнинг давлат ва ҳукуматдан розилиги яққол сезилмоқда. Дарҳақиқат, бугун қуруқ ваъдалар бериш вақти ӯтганлиги муаммоларни ижобий ҳал этилишида ҳам яққол кӯзга ташланмоқда.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати