Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сўхликлар амалга оширилаётган ишлардан миннатдор

×

 2020-06-15 15:48:55    126

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўхликлар амалга оширилаётган ишлардан миннатдор

         Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 5–6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида вилоятнинг чегарадош ҳудуди бўлган Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган эди.

         Шундан сўнг, тезкорлик билан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раҳбарияти назорати остида “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ раҳбарияти ва масъул мутахассилари томонидан тумандаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, туман аҳолисининг электр энергиясига бӯлган эҳтиёжларини қондириш борасида кўплаб таклифлар асосида аниқ лойиҳалар ишлаб чиқилиб, ҳозирда белгиланган лойиҳалар асосида босқичма-босқич қатор ишлар амалга оширилмоқда.

         Хусусан, қисқа вақт ичида Сўх туманига олиб келинган зарур жиҳозлар ёрдамида “Офтобру”, “Шарқобод”, “Навобод”, “Тул”, “Чашма”, “Сарибозорча” ҳамда “Ҳушёр”МФЙлари ҳудудида янги трансформатор пунктлари ва янги темир–бетон таянчлари ўрнатиш, замонавий 0,4 кВли электр узатиш СИП кабел тармоқларини тортиш ишлари бажарилмоқда.

         Бундан ташқари, жойлардаги мавжуд электр курилмаларнинг узоқ йиллар соз ҳолатда ишлашини таъминлаш мақсадида, мукаммал таъмирлаш ишлари ҳам жадаллик билан амалга оширилиб, трансформатор пунктлари тўлиқ таъмирдан чиқарилмоқда. Барча ишлар вилоятимизнинг бошқа шаҳар-туманларидан сафарбар этилган монтёрлар гуруҳлари кӯмаги асосида амалга оширилмоқда. Энг асосийси, бартараф этилаётган камчиликлардан ва соҳа ходимларининг фаолиятидан аҳоли миннатдор.

         Жойларда амалга оширилаётган ишларни хавфсиз ва ўз вақтида бажарилиши “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раҳбарияти томонидан назоратга олинган.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати