СЎХДА ЭНДИ «СВEТ» ЎЧМАЙДИ
2020-06-12 16:36:34 148
СЎХДА ЭНДИ «СВEТ» ЎЧМАЙДИ
«Фарғона ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Сўх туманида «йўл харитаси»да белгиланган ишларни бажаришга киришди.
Асосий мақсад тумандаги электр энергияси таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш, тармоқларни янгилаш ва модернизация қилишдир. Сўх туманининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида туманга 16 та ҳар хил қувватдаги трансформаторлар, 79 километр СИП кабеллар, 82 та темир-бетон таянчлар, 2 тонна очиқ сим, 1254 та изоляторлар, 23 та автомат рубильниклар, ҳар хил турдаги ҳимоя воситалари, 1 дона ямабур воситаси олиб келинди. Бу Сўх туманида электр-энергияси таъминотини янада яхшилашга хизмат қилади.
Соҳадаги камчилик ва муаммоларни бартараф этиш учун вилоятдан 75 нафар муҳандис-техниклар, электромонтёр ва тажрибали мутахассислар сафарбар этилган.
–Электр-энергияси таъминотини яхшилаш ва унинг сифатини янада такомиллаштириш учун бизга албатта, соҳа мутахассисларининг жалб этилиши жуда муҳим. Шунингдек, амалга ошириладиган ишларни тез ва сифатли бажарилиши учун юздан зиёд сўхлик ёшларни ишга қабул қилиш режалаштирилган. Бу албатта, ёшлар бандлигини таъминлашда жуда катта аҳамиятга эга , – дейди «Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ бош муҳандиси Алишер Нуралиев. – Биринчи навбатда туманнинг Ҳушёр, Чашма, Шарқобод, Сарибозорча, Ғазнов маҳаллаларидаги электр энергияси таъминотидаги камчиликлар бартараф этилаётир. Туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам бу йўналишдаги муаммо ва камчиликлар босқичма-босқич ҳал этилади.
«Мулгон» маҳалла фуқаролар йиғинида бугун иш қизғин. 1,5 километр изоляцияли электр кабель тортилмоқда, 48 та бетон устун ўрнатилди.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати