Электр-энергияси таъминотидаги муаммолар баратараф қилинмоқда
2020-06-12 16:18:13 197
Электр-энергияси таъминотидаги муаммолар баратараф қилинмоқда
“Иш асбобинг соз бӯлса, машаққатинг оз бӯлар” – деб бежиз айтишмаган доно халқимиз. Бугун туманиимзда электр-энергияси билан боғлиқ муаммо ва камчиликлар айнан энг замонавий асбоб-ускуна ва дастгоҳлар орқали бартараф қилинмоқда. Хабарингиз бор, туманимизга 3 миллиард сӯмдан ортиқ электр қурилмалари ва асбоб-ускуналари олиб келинди.
Туманга соҳа мутахассисларнинг жалб қилиниши Сух ва Сухликлар халқимизнинг доимий эътиборида эканлигидан далолат. Бугун туманимизда Сух туман электр тармоқлари корхонаси ишчи-ходимлари билан биргаликда вилоятимизнинг Фарғона, Олтиариқ, Қува, Қӯштепа туманлари ва Фарғона вилояти ЭТРХ ишчи-ходим ва малакали мутахассислари соҳадаги муаммоларни ечиш ва камчиликларни бартараф этилишидаги сай-ҳаракатларини алоҳида эътироф этиш лозим.
Барча ишлар тузилган махсус режага асосан олиб борилмоқда. Сух туман ЭТК бош муҳандиси Орифжон Рауповнинг сӯзларига кӯра: -“Режага асосан бугун ва эртага вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан келган касбдошларимиз туманимизнинг Чашма, Ҳушёр, Мулгон, Тошқура, Сарибозорча маҳаллаларида қурилиш-монтаж ишларини олиб боришади. Бу маҳаллаларда темир-бетон таянчлари ӯрнатиш, 0,4 кВли СИП2 русумдаги кабел тармоғини тортиш, 10 кВли ҳаво тармоғида 10 кВли темир-бетон таянчлари ӯрнатиш ишлари олиб борилади. Сух тумани электр тармоқлари ишчи-ходимлари Ленбург маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси томонидан тушган мурожаатларни бартараф этишга жалб қилинган”.
Аввал хабар берганимиздек, туманга 75 нафар муҳандис-техниклар, электромонтёр ва тажрибали мутахассислар ҳам сафарбар этилган. Ишлар тузилган 6та бригада томонидан олиб борилмоқда.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати