Сух туманидаги йӯлларнинг асосий қисмига бетонли қоплама ётқизилади
2020-06-12 15:38:42 178
Сух туманидаги йӯлларнинг асосий қисмига бетонли қоплама ётқизилади
Айтиш мумкинки, бугун Сух тумани Президентимизнинг алоҳида эътибори туфайли тарақиёт ва ривожланишнинг янги босқичига қадам қӯймоқда. Буни туманимизга кириб келаётган машиналар карвонидан ҳам кӯришимиз мумкин. Бугун эрталаб туманимизга Ӯзбекистон-Қирғизистон чегара назорат-ӯтказиш пунтки орқали навбатдаги трейлерлар карвони кириб келди. Юк машиналарига йӯлсозликда ишлатиладиган машина ва механизмалар ортилган.
- “Бевосита Ӯзбекистон Республикаси автомобил йӯллари давлат Қумитаси томонидан туманимизга 50 га яқин машина ва механизмлар юборилди. 2020 йил 3 июн куни туманимизда Ӯзбекистон Республикаси Бош вазири А. Н. Арипов бошчилигида бӯлиб ӯтган фаоллар йиғилишида туманимиз йӯлларининг аянчли аҳволи ҳақида сӯз борган ва мана бугун ҳаммамиз берилаётган эътибор самарасини кӯряпмиз”, - дейди Сух туман автомобил йӯллари бӯлими бош муҳандиси Нурулло Жалолов.
Маълумот ӯрнида: туманда 26 километр 4R-149 Риштон-Сух йӯналишидаги давлат аҳамиятидаги йӯллар, 62 километр узунликдаги маҳаллий автомобил йӯллари, 88 километр умумий фойдаланувдаги йӯллар мавжуд. Туман ички йӯлларининг умумий масофаси 385 километрни ташкил этади.
Туманга юборилган машина-механизмлардан ташқари, 83 нафар мутахассислар ҳам сафарбар этилди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида 50 нафар Сухлик ёшлар ҳам туман автомобил йӯллари бӯлимига ишга қабул қилинди.
Ӯзбекистон Республикаси автомобил йӯллари давлат Қумитаси мутасаддийларининг маълумотига кӯра, туманда жами бӯлиб, 182 километр масофадаги йӯлларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Бу йили 45 километр масофадаги йӯллар таъмирланади. Барча лойиҳа-сметалар туманнинг ӯзида амалга оширилади. Йӯлларнинг ҳаракат қисмига асосан бетонли қоплама ётқизилади. Шағалли йӯлларга бетон қопламаси ётқизилиб, тупроқли йӯлларнинг шағаллаштрилиши режага киритилган.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати