Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Берилаётган эътибор Сухликларни нурли манзиллар сари етакламоқда

×

 2020-06-11 14:43:19    173

PDF юклаш
Чоп этиш


Берилаётган эътибор Сухликларни нурли манзиллар сари етакламоқда

         Президентимиз ва бевосита Республика ҳукуматининг Сух туманига берилаётган эътибори туман аҳлини нурли манзиллар сари етаклайди десак, асло муболаға қилмаган бӯламиз. Аслида қилинаётган барча эзгу амаллар ва берилаётган эътибордан туман аҳли шод ва миннатдор. 2020 йил 10 июн куни. Кеч соат 23-00. Чашма маҳаласидаги Ӯзбекистон-Қирғизистон чегара назорат-ӯтказиш пунктидан карантин талабларига тӯлиқ риоя қилинган ҳолда Сух тумани томон машиналар карвони кириб келди. Олиб келинган электр қурилмалари ва жиҳозлари Сух тумани учун, Сухлик фуқаролар учун. Зотан, бу манзара Сух ва Сухликлар халқимизнинг доимий эътиборида эканлигининг яққол далолатидир.

Фарғона ҳудудий электр тармоқлари инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бӯлими  бошлиғи Алижон Аҳмедовнинг маълумотига кӯра, туманга қиймати 3 миллиард сӯмдан ортиқ электр қурилмалари ва асбоб-ускуналари олиб келинди.

 - “Асосий мақсад Ҳукуматимиз эътибори доирасида тумандаги электр энергиясидан бӯлган муаммоларни бартараф этиш, тармоқларни янгилаш ва модернизация қилишдан иборатдир. Сўх туманининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида туманга 16 та ҳар хил қувватдаги трансформаторлар, 79 километр СИП кабеллар, 82 та темир-бетон таянчлар, 2 тонна очиқ сим, 1254 та изоляторлар, 23 та автомат рубилниклар, ҳар хил турдаги ҳимоя воситалари, 1 дона ямабур воситаси олиб келинди. Бу Сух туманида электр энергияси таъминотидаги сифатни янада яхшилаш имкониятини беради”, - дейди биз билан сӯҳбатда Алижон Аҳмедов.

Соҳадаги камчилик ва муаммоларни бартараф этиш учун вилоятдан Сух туманига 75 нафар муҳандис-техниклар, электромонтёр ва тажрибали мутахассислар ҳам сафарбар этилди. “Электр энергияси таъминотини яхшилаш ва унинг сифатини янада мукаммаллаштириш учун бизга албатта, соҳа мутахассисларининг жалб этилиши жуда муҳим. Шунингдек, амалга ошириладиган ишларни тез ва сифатли бажарилиши учун Сухлик ёшлар ҳисобидан ишга қабул қилиш ҳам режалаштирилган. Бу албатта, ёшлар бандлигини таъминлашда жуда катта аҳамиятга эга” , - дейди "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ бош муҳандиси Алишер Нуралиев.

         Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, Республикадан ташриф буюрган ишчи гуруҳ вакиллари томонидан фуқаролар мурожаатларини ӯрганиш натижаси ҳам шуни кӯрсатмоқдаки, туманда асосан электр энергияси таъминотидаги камчилик ва бартараф этилиши лозим бӯлган муаммолар талайгина. Эндиликда ушбу муаммо ва камчиликлар берилаётган эътибор туфайли бартараф этилади.

         Сўх туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Шерзод Раҳимовнинг бизга берган маълумотига кӯра, - “Биринчи навбатда туманнинг Ҳушёр, Чашма, Шарқобод, Сарибозорча, Ғазнов маҳаллаларидаги электр энергияси таъминотидаги камчиликларни ечишга барча куч ва воситаларни сафарбар этамиз. Туманимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам электр энергиясига боғлиқ муаммо ва камчиликлар босқичма-босқич ҳал этилади”.

         Ҳа, давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси ва кӯрсатмасига биноан  вилоятнинг чегарадош ҳудуди бўлган Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бугун алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айтиш мумкинки, бугун вилоятимизнинг энг чекка тумани – Сух тараққиётнинг янги босқичига қадам қӯймоқда.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати