Муаммо ва камчиликлар ижобий ҳал этилмоқда
2020-06-10 10:56:13 282
Муаммо ва камчиликлар ижобий ҳал этилмоқда
Муаммоли вазиятга дуч келган шахс катта умид билан бировдан мадад сўрайди. Муаммоси ӯз ечимини топса, ҳаётга қизиқиши ортади ва жамиятга кераклигини англайди. Аслида ҳаёт камчиликсиз бӯлмайди. “Муаммо ва ёхуд камчлик бӯлмаса, ҳаётдаги мазмун йӯқолади” – дейишади кӯпни кӯрган нуронийларимиз. – “Чунки ҳар бир инсонда интилиш ва ҳаракат бӯлиши лозим. Интилиш ва ҳаракат муаммо ечимининг калити саналади”.
Бугун Сух аҳли туманимизда фаолият олиб бораётган Республика ишчи гуруҳи вакилларининг амалга оширилаётган ишларидан миннатдор, чунки мурожаатга нисбатан муносабат кӯрсатилмоқда.
“Мен Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида яшайман. Мендаги асосий муаммо - ишсизлик. Шу масалада Республикадан келган ишчи гуруҳ вакилларига мурожаат қилувдим, ижобий ҳал қилиб беришди. Мен энди ишчи гуруҳ кӯмаги асосида пойтахтимизда қурилаётган йирик иншоот – Tashkent City га йӯлланма олдим. Қурувчиларга яхши шароит яратиб берилгани ҳақида ҳам маълумотга эга бӯлдим. Меҳнатга яраша ҳақ тӯланар экан. Ӯз юртингда, Ватанингда яшаб, меҳнат қилишга нима етсин” – дейди биз билан сӯҳбатда Сариканда маҳалласида яшовчи фуқаро Давронжон Мастонов. Маълум бӯлишича, Давронжон ҳар йили ишлаш учун Россиянинг турли шаҳраларига борар экан. Коронавирус пандемияси туфайли Россияга бормасдан, ишсиз қолган Сухлик ёшлардан.
“Бизнинг оилавий шароитимиз оғирлиги туфайли фарзандимга иш жойи сӯраб ишчи гуруҳ аъзоларига мурожаат этдим. Фарзандимни Республикадан келган вакиллар кӯмагида маҳалламиздаги савдо фирмасига ишга қабул қилишди. Энг аввало, Президентимизга, ишчи гуруҳ аъзоларига ва албатта, тадбиркоримиз Олимжон Домуллоевга ӯз миннатдорчилигимни билдираман”, - дея бизга юзланади маҳаллада яшовчи фуқаро Зоҳиджон Файзуллоев.
Саноатхон Усмонова ҳам айнан Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди. Ихтисоси тикувчилик. Мақсади кичкина цех ташкил этиб, ёш қизларни тикувчилик касбига ӯргатиш. Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан Саноатхон-опанинг мурожаати ҳам ижобий ҳал этилди. Саноатхон-опага тикув машинаси олиб берилди ва фаолиятини бошлаши учун туман бандликка кӯмаклашиш маркази рӯйихатига олинди. “Бошқа зарурий асбоб-ускуна ва дастгоҳларни маҳалла фуқаролар йиғини ҳисобидан етказиб бердик” – дейди маҳалла раиси Баҳодиржон Сафоев.
Дарҳақиқат, бугун фуқароларимиз томонидан билдирилаётган ҳар бир таклиф ва мурожаат эътиборсиз қолаётгани йӯқ. Баъзи бир муаммоларнинг ҳал этилишига эаса, вақт ва муддат лозимлигини тӯғри тушуниб етишмоқда фуқароларимиз.
2020 йилнинг ӯтган беш ойи давомида туманнинг Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида ободончилик йӯналишида кӯп ишлар қилинди. Шунингдек, “Саховат ва кӯмак” умумумхалқ ҳаракати доирасида ҳам эътироф этишга лойиқ ишлар амалга оширилди. Бунда маҳалла раиси ва сектор раҳбарининг алоҳида ҳиссаси бор.
“Мен бугун берилаётган эътибордан жуда хурсандман. Бизнинг оилага бугун ишчи гуруҳ аъзолари ва секторимиз раҳбари, туман прокурори томонидан субсидия асосида иссиқхона беришди. Энди биз шу эътиборга нисбатан иссиқхонадан самарали фойдаланиб, халқимиз дастурхонини сифатли қишлоқ-хӯжалиги маҳсулотлари билан тӯлдирамиз”, - дейди ушбу маҳалла фуқароси Солижон Юлдошев.
Иккинчи секторда яшовчи яна бир нафар фуқарога субсидия асосида сув насоси етказиб берилди. “Берилаётган эътибордан бутун оиламиз аъзолари номидан миннатдорчилик билдираман. Бугун ишчи гуруҳ вакиллари кӯмагида биздаги яна битта муаммо ҳал қилинадиган бӯлди. Менинг умр йӯлдошим Махфиратхон Хӯжабековани жарроҳлик амалиёти учун Фарғона шаҳрига сафарбар қилиш жуда муҳим. Бу муаммони ҳам ижобий ҳал қилиб беришадиган бӯлишди. Бунинг учун мутасаддиларга мингдан-минг раҳмат”, - дейди Додохӯжа Хӯжабеков.
Бугун ишчи гуруҳ томонидан иккинчи сектор ҳудудида 100га яқин муаммо аниқланиб, уларнинг 30 тадан ортиғи жойида ижобий ҳал этилди. Мурожаатларнинг асосий қисмини электр энергияси таъминотидаги камчиликлар ва ишсизлик масалалари ташкил этади.
Туман учинчи сектори ҳудудида 14 000га яқин аҳоли истиқомат қилади. Бу ҳудудда ҳам ӯзига яраша муаммо ва камчиликлари бор. Ҳудуддаги энг асосий муаммо - сув таъминоти. Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли ҳам ишчи гуруҳ аъзоларига асосан ушбу масала бӯйича мурожаат қилишди.
Дарвоқе, бугун маҳалла аҳолиси билан шахсан туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмӯсаев учрашиб, маҳалладаги мавжуд муаммо ва камчиликларни ӯрганди. Учрашувда иштирок этган туман ички ишлар бӯлими бошлиғи, учинчи сектор раҳбари Қосимжон Раҳимбердиев ҳам маҳалладаги мавжуд муаммоларни биргаликда ҳал этиш лозимлигини қайд этиб ӯтди.
Туман ҳокими С. Сайидмӯсаев аҳоли билан учрашув чоғида Республика ҳукумати, бевосита Президентимиз томонидан туманга берилаётган эътибордан барча аҳоли миннатдор эканлиги таъкидлаб, бу эътибор туманда ишсизлик муаммосига барҳам бериш ва камбағалликни қисқартиришга қаратилгани билан аҳамиятли эканлиги таъкидлади. “Бунинг учун, ҳар биримиз бу ғамхӯрликларга нисбатан хайрихоҳ бӯлишимиз, ӯз кучимиз билан туманни обод гӯшага айлантиришимиз лозим”, - деди туман ҳокими маҳалла фуқаролари билан бӯлиб ӯтган учрашувда.
“Бизнинг маҳалламизда мана бир неча йилдирки, ичимлик ва суғориш суви таъминотидаги масала муаммолигича қолиб кетмоқда. Агар маҳалламиздаги насосларга ҳукумат томонидан янги, замонавий агрегатлар берилса, бу Қизилқиёқ аҳлига жуда катта совға бӯлар эди. Чунки бизнинг маҳалла аҳли асосан деҳқончиликдан кун кӯришади”, - дея туман ҳокимига мурожаат қилган Туймамат Олимовга муаммо тез кунларда ҳукуматимиз эътибори асосида ҳал этилиши маълум қилинди.
Учинчи сектор ҳудудида ишчи гуруҳ вакиллари томонидан 150 дан ортиқ муаммо аниқланиб, 50 дан ортиғи ижобий ҳал этилди.
Қайд этиш лозимки, ташкил этилаётган учрашув ва қабулларда, шунингдек, ӯрганишлар натижасида аҳолини ижтимоий қӯллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу кӯрсатгич туманнинг биринчи секторида ҳам сезиларли даражада амалга оширилмоқда.
Биринчи сектор ҳудудида жами бӯлиб, 80 га яқин муаммо аниқланиб, улардан 30 дан ортиғи ижобий ҳал этилди. Қолган муаммолар ӯрганиш жараёнида ва албатта, ижобий ҳал этилиши кутилмоқда.
“Бир неча йилдан бери ногиронлик туфайли хасталик ёстиғига михланиб қолганман. Бугун Республикадан келган ишчи гуруҳга мурожаат қилувдим, менга ногиронлик аравачаси олиб беришди ва ҳужжатларим ҳам нафақа олиш учун тегишли идораларга тақдим этилди. Мурожаатим ижобий ҳал бӯлганидан миннатдорман” – дейди Тул маҳалласида яшовчи фуқаро Мансуржон Орипов.
Сокинахон Таллиева Ғазнов маҳалласида яшайди. Табиий газ йӯқлиги боис, маҳалла аҳлига суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилади. Газ баллони етказиб бериш ҳақидаги Сокинахон-опанинг мурожаати ҳам ижобий ҳал этиб берилди.
Ҳаммамизга маълумки, бугун аҳолининг ижтимоий қӯллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йӯналишига айланиб қолган. Субсидия асосида аҳолига берилаётган ихчам иссиқхоналар ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган. “Бизнинг оилага бугун ихчам бепул иссиқхона беришди. Берилаётган бундай эътибордан энг аввало, Президентимизга раҳмат, эндиликда берилган бу эҳсондан самарали фойдаланишга ҳаракат қиламиз”, - дейди Соҳибкор маҳалласида яшовчи Ҳафизахон Юлдошева.
Қисқа қилиб айтганда, бугун туманнинг секторлар кесимидаги ӯрганишлар натижасида 300 дан ортиқ муаммо аниқланиб, 150 дан ортиғи ижобий ҳал этилди. Сух туманида халқ ўз муаммоси билан қайси масалада мурожаат этмасин, тезда мадад қӯлини чӯзиб, суянчиғ бўлиб келаётган ишчи гуруҳ вакилларидан миннатдор эканини баён этишмоқда.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати