230 нафар Сухлик ёшлар Tashkent Sity томон йӯл олишди
2020-06-08 16:37:41 185
230 нафар Сухлик ёшлар Tashkent Sity томон йӯл олишди
Ишсизликка барҳам бериш, аҳолини айниқса, ёшларни доимий ёки вақтинчалик иш жойи билан таъминлаш куннинг асосий ва долзарб масаласи саналади. Қайд этиш лозимки, коронавирус пандемияси туфайли хорижга чиқиш имконияти йӯқлиги боис, минглаб Сухлик ёшлар туманда қолишди. Чунки улар ҳар йили ишлаш учун асосан Россия федерациясининг турли шаҳарларга бориб келишарди. Ишсизлик муаммоси Бош Вазир А. Н. Арипов раислигида туманда бӯлиб ӯтган фаолллар йиғилишида ҳам алоҳида қайд этилди. Тумандаги мавжуд муаммоларни ӯрганиш мақсадида давлат раҳбарининг топшириғи билан туманга келган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ишсизлар сони аниқланиб, уларни доимий иш жойи билан таъминлаш чоралари кӯрилмоқда.
Фаоллар йиғилишида Бош вазир томонидан 500 нафар Сухлик ёшларни Ватанимиз пойтахти – Тошкент шаҳридаги қурилишларга сафарбар этиш таъкиланганди. Бугун туман марказидан рӯйихатга олинган 230 нафар ёшларимизнинг биринчи гуруҳи автобуслар орқали Фарғона шаҳрига жӯнаб кетишди. Ёшларимиз Фарғонадан Тошкент шаҳрига – Tashkent Sity томон йӯл олишади.
Энг асосийси, биргина Сух туманини ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида давлат томонидан берилаётган эътибор бугун анклав ҳудудда яшаётган ватандошларимизни қувонтириб, уларни катта мақсадлар сари чорламоқда. Бугун сӯхликларнинг қай бири билан гаплашмасангиз, ӯз сӯзини Президентимизнинг олис Сухга берилаётган эътиборидан бошлайди. Зеро, бугун давлат раҳбарининг ҳар бир эзгу ташаббуси олис Сухга ҳам обиҳаёт томчиларидек кириб келмоқда.
Энг муҳими, Сухликлар хорижга борган пайтларида ҳам асосан қурилиш ишлари билан шуғулланган. Шу сабаб, улар мазкур соҳанинг моҳир устаси десак муболаға бӯлмайди. Пойтахтимиздаги қурилиш ишларига жалб этилган Сухлик ватандошларимиз учун ташкилотчилар томонидан зарурий шарт-шароитлар яратиб берилиб, уларнинг маошлари вақтида тӯланиши ҳам назоратга олинган.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати