Бошпанасиз қолган фуқаролар уй-жой билан таъминланди
2020-06-08 16:21:54 146
Бошпанасиз қолган фуқаролар уй-жой билан таъминланди
Ӯтган ҳафта бутун дунё ҳамжамиятининг диққат-эътибори Чашма маҳалла фуқаролар йиғинида Ӯзбекистон Республикаси ва қӯшнеи Қирғизистон республикааси фуқаролари ӯртасида юзага келган молжаро туфайли Сух туманига қаратилган эди. Чашма қишлоғида юзага келган можарода уч оила – Исроилжон, Анваржон ва Улмасой Бекназаровларнинг ӯй – жойлари ёниб кӯл бӯлган хабар ӯша куннинг ӯзидаёқ ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган эди. Воқеа жойига бориб ӯрганилганда, мазкур хабар асоссиз эмаслиги аниқланди. Бироқ, можаро оқибатида ӯй-жойсиз қолган фуқароларимизга давлат томонидан ёрдам кӯрсатилди. Мамлакатимизда давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсати амалда яна бир карра ӯз ифодасини топди.
Вақтинчалик ӯй-жой билан таъминланган фуқароларга туман ҳокимлиги томонидан зарурий шарт-шароитлар яратиб берилди. Оила ӯзининг ошхонасига эга, нон ёпиш учун тандир ҳам қуриб берилди. Куни кеча туман ҳокимлиги томонидан барча 11 нафар бошпанасиз қолган Бекназаровлар оила аъзолари учун янги кийим-кечаклар ҳам харид қилинди. Эътиборли жиҳати шундаки, бу оилаларнинг ӯй жойлари замонавий тарзда давлат томонидан қуриб бериладиган бӯлди.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати