Камчилик ва муаммолар аниқланиб, ечими ҳам таъминланмоқда
2020-06-07 19:17:02 177
Камчилик ва муаммолар аниқланиб, ечими ҳам таъминланмоқда
Айни кунларда Сух туманида аҳоли муаммо ва камчиликларини ӯрганиш, аниқланган камчиликларни ечилишида амалий ёрдам кӯрсатиш, тараққиёт ва ривожланишга қаратилган таклифларни бир аниқ мақсад сари йӯналтириш бӯйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Секторлар кесимида ташкил этилган фуқароларни қабул қилиш тизими ва ушбу тизимга жалб этилган ишчи гуруҳ аъзолари юқорида кӯрсатилган йӯналишлар бӯйича кенг қамровли ишларни амалга оширишмоқда. Ишчи гурӯҳлар таркиби бевосита сектор раҳбарлари, сектор раҳбарларининг ӯринбосарлари, секторларга бириктирилган ташкилот-корхона ва муассасалар ва энг асосийси, Республикадан ташриф буюрган мутасадди идоралар вакилларидан шакллантирилган. Шуни алоҳида қайд қилиш лозимки, ташкил этилаётган бундай қабуллар ва ӯрганишлардан аҳоли миннатдор, чунки мурожаатларнинг тенг ярми жойида ҳал этилаётир.
Қабуллар ижобий самара бераётганини аниқ рақамлардан ҳам кӯришимиз мумкин. Мисол учун, туманнинг 1-секторида бир кунда 236 та хонадон ӯрганилиб, 34 та муаммо аниқланди ва улардан 9 таси жойида ҳал этилди.
“Биз асосан суғориш ишлари учун маҳалладан ӯтадиган ариқдан фойдаланамиз. Лекин, анчадан бери маҳалла ариғи таъмирга мӯҳтож бӯлганлиги боис, эҳтиёж юзасидан Республикадан келган ишчи гуруҳ аъзоларига мурожаат этган эдик ва мана, бир кунда ишчи гуруҳ кӯмаги асосида маҳалла ариғи таъмирланди. Биз бундан жуда мамнун ва миннатдормиз” – дея бизга юзланишди Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Сангинбой Абдуллаев ва Зоҳиржон Эргашовлар.
Айнан Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғини иккинчи сектор ҳудудида жойлашган. Иккинчи сектор ҳудудида ишчи гуруҳ аъзолари 145 та хонадон ӯрганилди ва 56 та муаммо аниқланди. Аниқ этилган муаммолардан 2 таси жойида ҳал этиб берилди.
Қайд этиш лозимки, фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилмоқда. Бу эса, қувонарли ҳол. Аҳоли дардига малҳам бӯлаётган ишчи гуруҳ аъзоларидан, шунингдек, сектор раҳбарларидан халқимиз миннатдор.
Туманнинг учинчи сектори ҳудудига 5та маҳалла – Ҳушёр, Қизилқиёқ, Шарқобод, Қақир, Себзор маҳаллалари киради. Бу секторда ишчи гуруҳ номига 260 та мурожаат келиб тушган. Аниқланган 42 та муаммодан 16 таси ижобий ҳал этилди.
Ҳушёр маҳалласи туманнинг чеккасида – Қирғизистон чегарасига туташ ҳудудда жойлашган. Бу ҳудуддаги асосий муаммо – сув таъминоти. Сув муаммоси баробарида, ҳудудда ёшларни иш билан таъминлаш масаласи долзарб саналади. Ишчи гуруҳ томонидан 3-сектор ҳудудида 6 нафар ёшлар иш билан таъминланди. Шунингдек, сектор ҳудудида 104 нафар ишсиз фуқаролар руйхати шакллантирилиб, Сух туман аҳоли бандлигига кӯмаклашиш марказига тақдим этилди.
4-сектор ҳудуди – давлат солиқ инспекцияси ҳудуди ҳисобланади. Бу ҳуддуда ишчи гуруҳ томонидан 143 та хонадон ӯрганилди. Аниқланган муаммоларнинг умумий сони 42 та бӯлиб, шундан 36 таси жойида бартараф этилиб, 77 та муаммолар тегишли идораларга етказилиб, ижроси назоратга олинди.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, бу ҳудудда куни кеча табиий офат – қаттиқ шамол туфайли Сух маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 28 та, Мулгон маҳалласидаги 6 та хонадон зарар кӯрган. Сух маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонлардан 25 таси, Мулгондаги 6 та уйнинг барчаси таъмирлаб берилди. Шундан, Сух маҳалла фуқарола йиғинидаги кам таъминланган Юнусова Субҳинисони шахсий уйи маҳалла ёрдамида ва сектор аъзолари иштирокида ҳашар йўли билан тўлиқ таъмирланди.
Ӯрганиш ва қабуллар жараёнида кам таъминланган оилалар, ижтимоий кӯмакка мӯҳтож фуқаролар рӯйихати ҳам шакллантирилиб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кӯрсатилмоқда. Айтиш лозимки, барча муаммоларнинг ечими қаттиқ назоратга олиниб, ижроси таъминланмоқда.
Аҳолини муаммо ва камчиликлар гирдобидан халос этиш бӯйича амалга оширилаётган ишларда ишчи гуруҳ аъзоларининг ҳиссалари чексизлигини қайд қилиш лозим. Зотан, қилинаётган ва амалга оширилаётган барча ишлар инсон манфаатига қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати