Шифохонадаги барча жиҳозлар янгиланади
2020-06-05 20:07:05 147
Шифохонадаги барча жиҳозлар янгиланади
Аввал хабар берганимиздек, 2020 йил 3 июн куни Ӯзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида Сух туманида йиғилиш бӯлиб ӯтди. Йиғилишда Сух туманини ижтмоий-иқтисодий ривожлантириш бӯйича Президент қарори қабул қилинши таъкидланди.
Ӯзбекистон Республикаси Бош вазири ӯринбосари, ижтимоий комплекс раҳбари –Б. Мӯсаев: - “Авваламбор, катта раҳмат, мӯҳтарам Юртбошимизга - ҳаммамизни кечадан бошлаб, шу ерга юбориб, бу ерда бӯлган муаммоларни ӯрганишга сафарбар қилдилар.
Биринчи навбатда нимани айтмоқчиман? Ижтимоий соҳа – соғлиқни сақлашдан бошлайлик. Туман шифохонасига ташриф буюрдик, бу ерда инвестиция дастури асосида қурилган янги бинолар ҳам бор ва 25 кишилик инфекицон бӯлими ҳам қурилмоқда, табиийки, уни охирига етказамиз. Лекин энг катта муаммо, шифохонани ичида. Жарроҳлик ва жонлантириш бӯлимларида кислород йӯқ. Қандай қилиб эртага шифохона ишлаши мумкин? Кислород олиш учун Фарғонага бориб келиш керак. Фарғонага бориб келишлигини Сухликлар биздан кӯра анча яхши билишади. Шунинг учун, Абдулла Нигматович, шу ернинг ӯзида биринчи навбатда доимий кислород етказиб берадиган стационар ташкиллаш керак.
Ундан ташқари – жиҳоз. Ҳамма шифохоналарда кислород баллонидан ташқари, сув йӯқ - ичимлик суви йӯқ, канализация йӯқ. Шуларни ҳаммасини албатта киритишимиз керак. Сухликлар даволаниши учун ҳамма имконият яратилиши керак.
Қишлоқ врачлик пунтклариниям зиёрат қилдик, у ерда ҳам биринчи қаватда атиги иккитагина хонасаи бор. Албатта у қишлоқ врачлик пунктиин тӯлиқ таъмирдан чиқартирамиз ва яна битта илтимос қиламиз ки, у қишлоқ врачлик пункти камлик қилади, ёнида ҳоким билан маслаҳатлашиб, ер ажратиб, яна битта янги қишлоқ врачлик пунктини қуриб беришни албатта, Дастурга қӯшамиз.
Жиҳозҳ нуқтаи назаридан, шифохонага сунъий нафас берадиган аппарати ҳозирги кунда бир дона бор экан, иккинчиси етишмайди, шу бир донаям Абдулла Нигматович Сиз келганда олиб келинган, ундан ташқари 4та ЭКГ аппартига эҳтиёж бор бу ерда, кичик хирургия асбоблари ҳам ҳаммаси эски, ишдан чиққан, янгилашни кӯзда тутамиз, лаборатория анализларини тӯғри қӯйиш учун бу ерда зарурий ишларни амалга оширамиз”.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати