Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЭЪЛОН! Сўх тумани аҳолиси диққатига!

×

 2020-06-05 20:00:01    199

PDF юклаш
Чоп этиш


ЭЪЛОН!

Сўх тумани аҳолиси диққатига!

        Бугун “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқ учун хизмат қилиши керак” деган ҳаётий тамойил ҳаётимизга тобора чуқурроқ сингиб бормоқда. Асосий масалахалқимиз ичига кириб бориб, уларга муносиб турмуш шароитини яратиб беришдан иборат.

Шу муносабат билан, аҳоли орасидаги ижтимоий муаммоларни ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этишга кўмаклашиш бўйича секторлар кесимида ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан фуқароларнинг қабули ўтказилмоқда.

Ҳурматли Сўх тумани аҳолиси, Сизлар ҳал этилмаётган ижтимоий муаммоларингиз бўйича, шунингдек, туманимизни иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан янада ривожлантириш юзасидан  таклифларингиз бӯлса, ўзингиз яшаётган ҳудуддаги “Сектор ШТАБ”ларида ташкил этилган фуқаролар қабулхоналарига мурожаат этишингиз мумкин.

“Сектор ШТАБ”ларининг манзиллари:

        1-СЕКТОР (сектор бошлиғи: туман ҳокими С.Сайидмусаев, унинг йўқлигида ўринбосарлари ва Республикадан ташриф буюрган мутасадди идораларнинг масъул вакиллари) – Тул МФЙдаги 27-сон умумий ўрта таълим мактабида жойлашган сектор биноси;

        2-СЕКТОР – (сектор бошлиғи: туман прокурори Ф.Абдувалиев, унинг йўқлигида ўринбосарлари ва Республикадан ташриф буюрган мутасадди идораларнинг масъул вакиллари) Офтобру МФЙдаги Сўх туман ижтимоий-иқтисодий ва педагогик коллежида жойлашган сектор биноси;

  3-СЕКТОР – (сектор бошлиғи: туман ИИБ бошлиғи Қ.Рахимбердиев, унинг йўқлигида ўринбосарлари ва Республикадан ташриф буюрган мутасадди идораларнинг масъул вакиллари) Қақир МФЙдаги 11-сон ички ишлар бӯлинмаси биноси;

        4-СЕКТОР – (сектор бошлиғи: туман ДСИ бошлиғи Ф.Турабоев, унинг йўқлигида ўринбосарлари ва Республикадан ташриф буюрган мутасадди идораларнинг масъул вакиллари) Гулистон МФЙдаги Сўх туман қишлоқ хӯжалик касб-ҳунар коллежида жойлашган сектор биноси.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати