Мусаффо Сух
2020-06-04 19:11:52 170
Мусаффо Сух
Ҳурматли Сўхликлар, сизларнинг бошингизга тушган бу мусибатли воқеалардан жуда-жуда ташвишландим. Мен бу жаннатмакон юртда тез-тез бўлиб тураман, унинг табиати, ажойиб, мард, танти одамлари ҳақида шеърлар, ҳикоялар ёзганман. Ўтган йили ўзбекча ва тожикча марказий газеталарда "Мусаффо Сўх" деган лавҳам, шеъларим чиққан эди. Ўтган йили борганимда Чашмани кўрай десам темир панжаралар билан ўраб ташланган экан, кўролмадим. Тинчгина қайнаб ётган, қумларидан тилло отиладиган Табаррук Чашмага кимлардир хўжайинлик қилмоқчи бўлса, яна кимлардир эртаю кеч йўлтўсарлик билан шуғулланса... Неча одамларнинг бошлари тошдан ёрилса, кечагина ўйнаб юрган бир йигитчамиз бугун жон жойидан ўқ еб ётса... Бу ишларни бошлаган ёвузлар тезроқ жазосини олсин, жароҳат олганлар соғайиб кетишсин, ўқ еганлар ҳам илоҳо тузалиб кетишсин...Сўх ўзи жаннатдек жой, бошқалардан ҳеч нарса сўрамайди, балки беради: мева-чева, ширин картошка, девзира гуруч етказади, Сўхнинг тошқин сувлар то Қўқонгача етиб боради.Сўхдаги одамгарчилик, Сўхдаги меҳмондорчилик дунёда йўқ! Фақат Сўхни тинч қўйишсин, йўллари очиб берилсин холос.Соғ-омон, тинч бўлинглар сўхлик дўстлар!
Мухтор Худойқулов - ёзувчи