Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди

×

 2020-06-03 20:14:44    177

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 3 июнь куни Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, Сўх тумани ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, Фарғона вилояти ҳокимининг ӯринбосарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъуллари, Бош вазир ўринбосарлари, республика вазирлик ва идора раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

         Шунингдек, сессия ишида Ӯзбекистон Республикаси Бош вазири Аблдулла Арипов ҳам иштирок этди.

      Сессияда ташкилий масала кўрилди.

      Сессия иштирокчилари кун тартибига қӯйилган масала юзасидан Ӯзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг маърузасини тингладилар.

“Авваламбор Сиз ҳурматли Сўх тумани фаолларига, Сизларнинг тимсолинингизда бутун Сўх аҳлига муҳтарам Президентимиз, ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг чуқур ҳурмат ва эҳтиромларини етказаман. Албатта, бир неча кун олдин чегара ҳудудидаги бўлган нохуш ҳолат кўп нарсаларни қайтадан кўриб, қайтадан қарашга ҳаммамизни мажбур қилди. Бевосита Президентимизнинг топшириқлари билан мен бошчилигимда вазиятни ўрганиш учун мутасадди идоралар раҳбарлари етиб келишди. Биринчи навбатда вилоят раҳбари Шуҳрат Ғаниев ва бошқа раҳбарлар етиб келиб вазиятни чуқурлашишига йўл қўймаган. Тинчликни қадрига етиш бу жуда катта бахт. Муҳтарам Президентимизнинг чегарадош ҳудудлар билан олиб бораётган яхши қўшничилик сиёсатларини бутун жаҳон эътироф этиб турибди”-деди Ўзбекистон Республикаси Бош вазири сўзининг бошида. - Бизнинг олдимизда энг катта масъулият турибди – бу Сўх туманидаги муаммоларни ҳал этиш ва бевосита Президентимизнинг эътиборлари асосида туманни обод қилиш. Бунинг учун давлатимиз томонидан барча имкониятлар ва шароитлар яратиб берилади. Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича давлат раҳбарининг қарорлари ҳам чиққан ва шу асосда туманда тизимли ишлар олиб борилиши лозим. Бу ишларда сайланадагиан янги туман ҳокимидан катта масъулият талаб этилади.

      Шундан сўнг, 2019 йилдан буён туман ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Сайидбаҳром Сайидмусаев Сўх тумани ҳокими этиб тайинланди.

Сессия давомида ҳокимнинг ўринбосарлари ҳам тайинланди.

Сессия кун тартибига қўйилган масала юзасидан Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, масалаларга дахлдор бўлган мутасадди идоралар раҳбарлари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати