Сухликлар Фарғонадан қайтишди
2020-06-03 20:02:20 194
Сухликлар Фарғонадан қайтишди
Беихтиёр, яна эътибор ҳақида гапирмасдан иложимиз йӯқ. Аввал хабар берганимиздек, Ӯзбекистон Республикаси бош вазири А. Н. Арипов ташаббуси билан коронавирус пандемияси сабабли Фарғона ва вилоятимизнинг бошқа шаҳар ва туманларида қолиб кетган Сухликларимиз кеча туманимизга етиб келишди. Ӯзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва ӯзгача эътибор тантанаси кечаси эди бу кеча. 2020 йилнинг икинчидан учиничи июнга ӯтар кечаси бизнинг хотирамиздан асло ӯчмайди. Ҳамюртларимизни гӯзал Сухга сафарбар этилишида бир-неча инсонлар, мутасаддий ташкилот-корхоналар вакилларининг ҳиссаси чексиз. Кириб келган барча автобус, нақлиёт воситалари ва албатта, фуқароларимиз шифокорлар томонидан кӯрикдан ӯтказилиб, 12 нафар СЭОМ ва фавқулодда вазиятлар бӯлими ходимлари томонидан дезинфекция қилинди. Туман СЭОМ бош ҳакими М. Аҳрорийнинг маълумотига кӯра, кеча 15 та автобус ва 4 та енгил автомашинада 344 нафар Сухликлар туманимизга эсон-омон етиб келишди ва Сухга 3та юк автомашинасида суюлтирилган газ баллонлари олиб келинди. Шунингдек, Сухликларнинг туманга сафарбар этилишида собиқ туманимиз ҳокими Ф. М. Усаров ва Фарғона тумани ҳокимлигининг ҳам кӯмакларини алоҳида таъкидлаш лозим. Асосийси, Сухликлар яқинлари бағрига эсон-омон ва сиҳат-саломат қайтиб келишди. Хуш келибсиз!
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати