Аҳолини ижтимоий қӯллаб-қувватлаш амаллари кенгаймоқда
2020-05-30 15:39:51 155
Аҳолини ижтимоий қӯллаб-қувватлаш амаллари кенгаймоқда
Ӯзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмаштиш бӯйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тӯғрисида”ги ПФ-5969 сон ва 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5978-сон фармонларига мувофиқ, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, бу йӯналишда Сух туманида ҳам кенг қамровли ишлар қилинаётир.
Белгиланган тартибларга кӯра, Сух тумани маҳалла ва оилани қӯллаб-қувватлаш бӯлими мутасаддийларига тумандаги кам таъминланган оилалар рӯйихати шакллантириш, ушбу хонадонларда чорва ҳайвонлари боқиш ишларини ташкил этиш, шунингдек, чорва ҳайвонларини боқишга юзага келаётган муаммо ва камчиликларни мунтазам ӯрганиб бориш вазифаси топширилган. Бугунги кунда Сух туман маҳалла ва оилани қӯллаб-қувватлаш бӯлими мутасаддийларининг маълумотига кӯра, туман миқёсида 1010 та кам таъминланган оилалар мавжуд бӯлиб, бу оилаларга мунтазам моддий ва маънавий ёрдам ва ижтимоий кӯмаклар кӯрсатиб келинмоқда. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, бу оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари қаторида бир марталик пул маблағлари, субсидия асосида иссиқхоналар ва бошқа турдаги ҳаёт учун зарур бӯлган маҳсулотлар етказиб берилмоқда. Куни кеча туман миқёсида, яъни секторлар кесимидаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга чорва ҳайвонлари, яъни қӯйлар тақдим этилди. Сух туман молия бӯлими мудири Ғанижон Мелниковнинг маълумотига кӯра, чорва молларини харид қилиш учун маблағлар туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилди.
Секторлар кесимидаги 16 та эҳтиёжманд хонадонга икки бошдан чорва моллари – қӯйлар тақдим этилди. 32 бош чорва молларини харид қилиш учун 32 миллион сӯм маблағ сарфланди.
Албатта, берилаётган бундай эътибор ва рағбат кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни қӯллаб-қувватлашга қаратилган. Бундай хайри амаллар аҳоли бандлигини таъминлашга йӯналтирилгани билан ҳам аҳамиятлидир.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати