Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 104 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Кӯрик-танлов ғолиб ва совриндорлари тақдирланишди

×

 2020-05-30 15:26:01    95

PDF юклаш
Чоп этиш


Кӯрик-танлов ғолиб ва совриндорлари тақдирланишди

         Китоб билим манбаи, маърифат булоғи ва комилликнинг асосидир. Шунинг учун, Республикамизда китоб ва китобхонликка бӯлган эътибор давлат сиёсати даражасига кӯтарилган. Берилаётган бундай эътибор замирида ёшларнинг келажаги мужассам, зеро билимли ва доно ёшлар Ватанимиз порлоқ келажагининг бунёдкорларидир.

         Маълумки, Фарғона вилоят ҳокиминиг 2020 йил 08 апрелдаги 119 Ф-сонли фармойиши, шу ҳақидаги туман ҳокимининг  13 апрелдаги 61 Ф-сонли фармойиши тасдиқланиб, мазкур фармойиш доирасида "Она тили -миллат ғурури" мавзусида "Онлайн" тарзда иншолар танлови, "Китобхонлик ойлиги", умумтаълим ўрта мактаб ўқувчиларининг 9,10-11 синф ўқувчилари ўртасида "Китобхон ўқувчи" ва "Мумтоз ғазаллар билимдони" ҳамда уларнинг ота-оналари учун "Китобхон ота" ва "Китобхон она" кўрик-танловлари ӯтказилди. Кўрик-танловларининг туман ҳудудий босқичини ўтказишда Сух туман ХТБ га қарашли барча умумтаълим ӯрта мактаб ўқувчилари, уларнинг ота-оналари ҳам мазкур танловда фаол иштирок этиб, туманимиз шӯҳратини юқори даражага кӯтаришди.

             Мазкур фармойиш ижроси юзасидан олиб борилган ишлар бӯйича туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги  қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси А. Турабоевнинг маълумотига кӯра, туман бўйича яқин 300 нафар ўқувчилар мазкур танловда иштирок этиб, улар ўртасидан 5 нафар вилоят босқичида фахрли 1, 3 ўринларни эгаллаганликлари барчани қувонтиради. Шунингдек, 6 нафар ўқувчиларимиз юқори балларни олишга мувафақ бӯлишди. Куни кеча Сух туман ХТБ биноси олдида карантин тартиб-қоидаларига риоя этган ҳолда кӯрик-танлов ғолиблари ва совриндорларини тақдирлаш маросими бӯлиб ӯтди. Тақдирлаш маросимида туман ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи М. Шарипов иштирок этди.

        Кӯрик-танлов ғолиблари – 4-сонли УӮТ мактабининг 9-синф ӯқувчиси Самандар Эркинжонов, 2-сонли УӮТ мактабининг 11-синф ӯқувчиси Манижа Азамжонова, 5-сонли УӮТ мактабининг 11-синф ӯқувчиси Хисрав Шамсиддинов, 12-сонли УӮТ мактаби ӯқувчиси Рухшанбек Асроридинов, 18-сонли УӮТ мактабининг 6-синф ӯқувчиси Шоҳдил Жӯрабоев ва яна 6 нафар кӯрик-танлов совриндорларига туман ҳокимлиги, Сух туман ХТБ фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, фаол ӯқувчиларнинг устозларига ҳам туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари тақдим этилди.

                  Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати